Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Март, 2006 - Published 18:08 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Россия Каспийда хориж ҳарбий ҳозирлигига қарши
Каспийдаги нефть иншооти
Қўшни давлатлар ўртасида Каспий мақоми ҳали тўла аниқланмаган
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров нефтга бой Каспий денгизи атрофида бу минтақадан бўлмаган давлатларнинг ҳарбий ҳозирлигига Москва қарши эканини урғулаган.

Москвада Каспий денгизи мақомини аниқлашга бағишланган анжуманда гапирган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Каспийбўйида минтақадан ташқарида бўлган ҳар қандай кучнинг ҳарбий иштироки зиддиятларга олиб келиши мумкин, деб айтган.

Жаноб Лавров Америка Қўшма Штатларини назарда тутиб гапирган.

Айни пайтда Қўшма Штатларининг Энергетика вазири Самуэл Бодманнинг Қозоғистонга сафари давом этмоқда.

Вашингтон НАТОга аъзо бўлиш истагида бўлган каспийбуйи давлати - Озарбайжонга ҳарбий кўмак бериб келади.

АҚШ, шунингдек, Қозоғистонга ҳам ўзининг сув ҳудудларини қўриқлаш учун унча катта бўлмаган ҳарбий денгиз кучларини ташкил этишга ёрдам бермоқда.

Би-би-си мухбири Иан Макуиллямга кўра, Сергей Лавровнинг бу огоҳлантириши тез суръатлар билан ривожланаётган Каспий минтақасида манфаатлар зиддиятидан дарак беради.

Каспий денгизи йирик нефть ва газ заҳираларига эга, ҳозирда бу заҳиралар тўла тадқиқ қилинмоқда.

Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашган АҚШ Энергетика вазири Самиэл Бодман, Қозоғистон нефть ва газни жаҳон бозорига олиб чиқиш учун янги қувурларни барпо этиши керак, деб айтди.

"Айниқса, Вашингтон Қозоғистон ва Озарбайжоннинг "Баку-Жейҳан" қувури орқали қанча нефть экспорт қилиш ҳақидаги музокараларни охирига етказишини истайди,"- деб айтган Қўшма Штатлари вазири.

Ўтган йил май ойида очилган биринчи йирик қувур каспийбўйи давлатларига ўз нефтларини Россиянинг назоратисиз Ғарб бозорларига олиб чиқиш имконини беради.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy