'Уйғурларнинг полиция идорасига ҳужумида 11 киши ўлган'

Хитойнинг давлат назоратидаги оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишларича, Шинжоннинг Қашғар шаҳрига яқинСерикбуя масканидаги полиция идорасига болталар билан қуролланган шахслар ҳужум қилганлар.
Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужумчилардан 9 нафари отиб ўлдирилган.
Ҳужумчилар икки полиция ходимини ўлдиргани, яна бир нечасини яралагани хабар қилинмоқда.
Хитой матбуоти ҳодиса борасидаги бошқа тафсилотни бермаган.
Кўпинча муҳожирликда яшаётган Уйғур фаоллари Шинжонда рўй берган зўравонликларнинг давлат оммавий ахборот воситалари тарқатганидан бошқа манзарасини чизадилар.
Хусусан, шу йил апрелидаги 21 инсон ҳалок бўлган ҳодисани Хитой ҳукумати террорчиларнинг олдиндан режалаган хуружи, деб эълон қилган.
Бироқ Уйғур фаолларига кўра, Хитой ҳукуматининг мусулмон Уйғурларга тобора кучайиб бораётган зуғуми давлат идораси ходимларига қарши чиқишга мажбур қилган.
Шинжоннинг Бачу шаҳри расмийларга кўра, уларнинг ўзининг таъбирича, "жамоат ходимлари" уйма-уй юриб, қурол-яроғ қидираётган пайтларида тўқнашув келиб чиққан.
Ўн беш полициячи, жамоат ходимлари ва олти гумондор ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Яна саккиз киши ҳибсга олинган.
Қонли ҳодиса 23 апрел кундузи Қошғар шаҳрининг Бачу туманида рўй берган.
Бироқ муҳожиротдаги Жаҳон Уйғурлари Конгресси ташкилотига кўра, Хитойнинг "қуролланган шахслари" ҳукуматнинг навбатдаги тозалаш кампанияси пайти ёш Уйғурни ўлдиргани ушбу ҳодисага сабаб бўлган.












