Робия Қодир: "Хитой ҳукумати Тянанмен билан боғлиқ ҳақиқатни яширмоқда"

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Жаҳон Уйғурлар Конгресси 28 октябр куни Хитойнинг Марказий Тянанмен майдонида террорчилик амали содир этилгани ҳақида Хитой ҳукумати берган баёнотни шубҳа остига олган.
Ҳодисада машина ичида бўлган уч киши ва икки сайёҳ ҳалок бўлган эди.
Ўлганларнинг уч нафари ҳамда ҳибсга олинган беш кишининг исм-шарифлари уйғурча.
Би-би-си билан суҳбатда Жаҳон Уйғурлар Конгресси Президенти Робия Қодир Хитой ҳукуматини ҳодиса билан боғлиқ ҳақиқатни яширишда айблади.








