Қозоғистон: ўзбекистонлик 60 меҳнат муҳожири ватанига қайтарилган

Сўнгги янгиланиш 28 январ 2013 - 18:47 GMT

Ўзбекистондан четга чиқиб ишлаётганларнинг кўпчилиги ноқонуний меҳнат муҳожирлари ҳисобланади.

Қизилўрда вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қозоғистонда ноқонуний ишлаб келган 60 меҳнат муҳожирини Ўзбекистонга чиқариб юборган.

Текширув натижаларига кўра, "Эльта" ва "Орал дизайн стройсервис" корхоналари Шиели, Аральск ва Саксаульскдаги темир йўл вокзалларини таъмирлаш ишларига қозоғистонлик ишчиларнинг ўрнига ноқонуний меҳнат муҳожирларидан фойдаланиб келган.

Ўзбекистонлик муҳожирлар арзон ишчи кучи ҳисоблангани учун қозоғистонлик ишбилармонлар уларнинг меҳнатига мурожаат қилишган.

Қонунбузарлар милиция ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, ватанига қайтарилган.

Қозоғистонда ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган кишилар меҳнатидан фойдаланган шахслар эса жаримага тортилгани хабар қилинади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг миллионлаб фуқаролари ишсизлик туфайли тирикчилик илинжида мамлакат ташқарисида меҳнат қилишга мажбур.

Меҳнат муҳожирларининг аксарияти Россия ва Қозоғистонда оғир ишларда банд бўлиб қолмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>