Ўзбекистонлик Москвадаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилган

Сўнгги янгиланиш 10 декабр 2012 - 19:17 GMT

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик муҳожир қаттиқ руҳий ва жисмоний таҳдидлар остида ўз жонига қасд қилган.

Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари маркази хабар тарқатишича, Москвадаги муваққат ҳибсхонада сақланаётган ўзбекистонлик 19 ёшли Абдусамат Фазлиддинов Ўзбекистон миллий хавфсизлик ходимларининг таҳдидлари туфайли ўзини ўлдирган.

Россиянинг Калининград вилоятида меҳнат муҳожири бўлган Абдусамат Фазлиддинов 2012 йил 15 ноябрда Москванинг "Шереметьево" аэропортидаги паспорт текшируви пайти қўлга олинади.

У билан бирга яна тўрт ўзбекистонлик ҳам ушланган.

Милиция ходимларига кўра, Наманганнинг бир маҳалласидан бўлган беш йигит Россияда икки йил давомида ишлашган.

Ўзбек расмийлари уларни тақиқланган экстремистик ташкилотга аъзоликда айблаб халқаро қидирувга берганлар.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига кўра, ўзбек меҳнат муҳожирлари Калининградда "Ҳизб ут-Таҳрир" фирқасига аъзо бўлишган ва жиҳодга тарғиб қилувчи ташкилотга пул ўтказганлар.

Россиядаги "Мемориал" инсон ҳуқуқлари марказининг хабар беришича, 2012 йил 7 декабр куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг уч ходими муваққат ҳибсхонада бўлиб, ўзбеклар билан учрашишган.

Cўроқ пайтида, йигитлар тирноқлари қўпорилиб олиш, 15-20 йиллик турма ва бошқа таҳдидлар билан қўрқитилган.

Ҳимоячи Роза Магомедованинг айтишича, сўроқ орқасида туғилган руҳий тушкунлик Фазлиддиновнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

Хавфсизлик ходимлари сўроқ қилганидан сўнг, 9 декабрда икки камерадоши ташқарига чиққанидан фойдаланиб Фазлиддинов ўзини осган.

Москвалик инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, марҳумнинг жасади Москвадаги 10-моргга, Намангандаги яқинларига телеграмма юборилган.


Yuqorida yozilgan gaplar togri, hozir daje uzb.da mahallakom ment bilan uyma uy kirib snb ga chaqirib so'roq qilayapti rossiya va horijda borganlarni/

toshpolat, maskva

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.

]]>