
Москва шаҳрида 1977 йилда туғилган ўзбекистонлик ҳибсга олинган.
Уни 12 ёшли боланинг жағини синдиришда айбламоқдалар.
Россия оммавий ахборот воситалари ахборотига кўра, 6 январ куни Москва шифохоналаридан бирига пастки жағи синган ва мияси чайқалган бола келтирилган.
Боланинг сўзларига кўра, якшанба куни у дўстлари билан мактаб ҳудудида "қорбўрон" ўйнаётган пайтларида отган қори тасодифан фаррош йигитга бориб теккан.
Шундан сўнг кўча тозаловчи болаларни қува кетган.
Боланинг айтишича, югуриб келаётиб фаррош қўлидаги белкурагини ерга уриб синдирган, сопини болаларга қарата отган.
Белкурак дастаси боланинг юзига келиб урилган.
Шифохонада болага "пастки жағнинг ёпиқ синиши ва мия чайқалиши" ташхиси қўйилган.
Ушбу иш юзасидан жиноят иши очилган ва Ўзбекистон фуқаросини қидириш бошланган.
Унинг яширингани ва танишларидан бирининг уйида топиб қўлга олингани хабар қилинган.
Россиянинг аксар ҳудудларида ўзбекистонликлар кўпинча кўча тозалаш ёки қурилишда оғир юк ташиш сингари "қора иш"ларни бажаришади.
Азиз Ўқувчи!
Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.
Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.
Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.
Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

























