
Олма-ота шаҳрида меҳнат муҳожирларининг ҳаётига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда.
Фотограф Валерий Калиевнинг 30 атрофидаги оқ қора расмларида асосан Ўзбекистондан Қозоғистонга келиб фаолият юритаётган меҳнат муҳожирларини учратиш мумкин.
Кўргазмани бориб кўрган мухбиримиз Шодиёр Сайфга кўра, суъратлар орасида қозоқ пахта далаларида пахта тераётган аёллардан тортиб, қурилишда ишлаётган эркаклар, бозордаги савдогарлар ва ҳатто стриптиз касбини танлаган қизларни учратиш мумкин.

Суратларнинг ҳаммаси оқ-қора ва бу гўё уларнинг ҳаётини янада реал акс эттираётгандек таъсурот қолдиради.
"Бизга бегона бизникилар" расмийлар томонидан эътиборга олинмайдиган ва таъқиб этилувчи, аммо арзон меҳнати билан кўпчиликка керак бўлган меҳнат муҳожирларининг ҳаёти акс эттирилади.

Кўргазмани ташкил қилган Nedelka project – мустақил санъат маркази уни ўз анъаналаридан келиб чиқиб, фақат бир ҳафтага ташкил қилган эди.
Аммо ташкилотчилар қизиқиш катта бўлгани учун ушбу кўргазмани яна бир ҳафтага узайтиришган.

























