Навоий ёдгорлиги бузилиши: Толибон амаллари миллатчиликми ё Ислом дини талаби? Видео

Навоийнинг Мозори Шариф шаҳри марказидаги ҳайкали бузилишидан олдин ва кейин

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Сурат тагсўзи, Навоийнинг Мозори Шариф шаҳри марказидаги ҳайкали бузилишидан олдин ва кейин
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Толибоннинг Афғонистондаги кўча, чорраҳа ва миноралар номларини ўзгартириш, ёдгорликлардаги тасвирларни ўчириш қарори танқидларга сабаб бўлаяпти.

Шу кунларда Афғонистон Нангарҳоридаги машҳур Омонулло Хон ёдгорлиги юзи ўчириб ташланди.

Кобул шаҳридаги машҳур чорраҳаларидан бирида Абдул Али Мозорий шарафига қўйилган ёдгорлик юзига ҳам ганч "чапланди".

Афғонистонни 1919 йилдан 1929 йилга бошқарган шоҳи Омонулло Хон қатор ислоҳотларга қўл урган, қатор Европа мамлакатларига расмий сафарлар билан борган подшоси сифатида тарихда қолган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Омонулло Хонни Эрондаги Ризо Шоҳ, Туркиядаги Отатурк сингари кўрадилар, узоқ йиллар давомида Афғонистонда танқидчилари бўлмаган.

Бироқ Толибоннинг Омонулло Хонга муносабати салбий, у "Афғонистонга Ғарбдан беҳаёликни олиб келган", дейди.

Алоқадор мавзулар:

Афғонистон шоҳи Омонулло Хон ёдгорлиги юзи ўчириб ташланди

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Сурат тагсўзи, Афғонистон шоҳи Омонулло Хон ёдгорлиги юзи ўчириб ташланди

Тасвири ўчирилган яна бир машҳур афғонистонлик марҳум қўмондон - ҳазораларнинг етакчилардан ҳам эди.

Шия озчиликни ҳам саналадиган ҳазора миллатидан бўлган Абдул Али Мозорий "Ҳизби Ваҳдат" - "Бирлик партияси" асосчисиэди.

У Афғонистонда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш билан мамлакатдаги сиёсий ва миллий бўлинишларга барҳам берриш мумкин, деб ишонган сиёсатчи эди.

Мозорий 1994 йили Толибон асирлигида ўлдирилган.

Кобул шаҳрининг машҳур чорраҳасида Абдул Али Мозорий ҳайкали ўрнатилганди, 6 июль тунида Мозорий ҳайкали юзи кўчириб ташланган, юз ўрни ганч билан шуваб ташланган.

Толибондан иқтибос

Сурат манбаси, .

Толибон ижтимоий тармоқларда ҳайкал бузилгани фото ва видеоларини эълон қилишни тақиқлади.

Бундан олдин Абдул Али Мозорийнинг Бомиён вилоятидаги ҳайкали ҳам бузиб ташланган эди.

Афғонистондаги кўплабҳҲазоралар ва шиялар учун Мозорий бугун ҳам ҳам ўта муҳим сиёсатчи деб кўрилади.

Абдул Али Мозорий ҳайкали вайрон этилишини Афғонистоннинг таниқли Ҳазора сиёсатчиларидан бири Муҳаммад Муҳаққиқ кескин қоралаб чиқди.

Ҳайкал бузилишини "миллий озчиликка руҳий ва диний босим" ўтказиш деб таърифлади.

Афғонистонда миллий озчилик ва сиёсий партияларга атаб қўйилган жойларнинг номи ўзгартирилиши нозик масала ҳисобланади.

Лекин Толибон ҳукумати бу нозик масала миллий норозиликка сабаб бўлишидан хавотирланмаётган кўринади.

Бундан олдин Кобул аэропортининг номи ўзгартирилди.

Кобулдаги машҳур Абдул Али Мозорий чорраҳасидаги ҳайкал юзи ганч билан шувалди

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Сурат тагсўзи, Кобулдаги машҳур Абдул Али Мозорий чорраҳасидаги ҳайкал юзи ганч билан шувалди

Аэропорт Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай номи билан аталаётган эди.

Кобулдаги яна бир чорраҳа - Совет қўшинларига қарши жанг қилган машҳур Тожик қўмондон Аҳмад Шоҳ Маъсуд чорраҳаси номини ўзгартиришга қарор қилинди.

Навоий ва Толибон

2023 йил февралида Афғонистондаги атоқли ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкали ва ёдгорлиги ҳам бузиб ташланган эди.

Ушбу ҳодисага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хавотирли муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов, "Афғонистонда буюк шоир Алишер Навоийнинг барельефи ва граффитиларига зарар етказилгани ҳақидаги хабардан афсусда" эканликларини айтди.Ўз вақтида Бурхоновнинг айтишича, ўзбек дипломатлари Афғонистон томони билан боғлангандилар.

Навоий ёдгорлиги тиклангани хабар қилингани йўқ

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Сурат тагсўзи, Навоий ёдгорлиги тиклангани хабар қилингани йўқ

"Толибон вакиллари "бу вандализм ҳаракати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган муваққат ҳукумат сиёсатини ҳеч қандай тарзда акс эттирмайди", деб ишонтирди. Афғонистон муваққат ҳукумати ёдгорликни тиклаш ва умумий меросга ҳурматни таъминлаш чораларини кўришига ишонтирди", дейилди Ўзбекистон ТИВ тарқатган баёнотда.

Аммо орада ўтган бир ярим йил ичида Навоий ёдгорлиги тиклангани хабар қилингани йўқ.

Ўша пайтда қатор афғонистонлик ва ўзбекистонлик зиёлилар бу ҳаракатни бевосита диний эмас, балки миллий озчиликларга қаратилган амал сифатида ҳам талқин қилишганди.

Хусусан, бу билан ўзбек маданиятига зарба берилади, қабилидаги хавотирлар изҳор қилинган.

Айримлар эса айни ҳатти-ҳаракатларни Толибон Ислом динини қандай талқин қилиши ва ё ҳаётга тадбиқ этишига боғлаб тушунтиришга интилади.

Ҳозир Толибон ҳаракатининг ўзагини ташкил этувчи Паштун миллатига мансуб шахслар акслари ҳам ўчирилиши худди шу фикрларни кучайтириши мумкин.

Яъни бу ерда аввало Толибон ўрнатаётган қонун-қоидаларга зид суратлар ва ҳайкаллардан воз кечилмоқда.

Шу қаторда, Толибон ҳали бир неча йил олдин ўзига қарши курашиб келган гуруҳ ва тузум вакиллари номларини абадийлаштиришни истамаслиги мумкин.

Толибон нима дейди?

Шу ҳафта ўтказган мажлисида Толибоннинг Ахборот ва маданият вазирлиги Афғонистон шаҳарларида бир неча чорраҳа ва кўчаларнинг номлари ўзгартирилиши, эски номларни қайтаришга қарор қилингани хабарини тарқатди.

"Йўллар, чорраҳалар ва минораларнинг номлари партиялар, миллиатчилик ёки таниш-билишчилик билан одамларнинг номига қўйилган. Бу ҳолат Афғонларга маъқул эмас. Муҳими, халқ томонидан келишилган номларни қўйиш керак", деди Толибон Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Атиқуллоҳ Азизий Афғонистон Миллий телевидениеси намойиш этган видео хабарда.

Афғонистонда ёдгорликлар бузилаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда турлича муносабатга сабаб бўлмоқда.

Навоийнинг Афғонистонда вайрон этилган яна бир ёдгорлиги

Сурат манбаси, Ijtimoiy tarmoq

Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Толибонни ёввойиликда айбламоқда.

Толибон тарафдорлари эса ҳаракат Ислом дини талабига мос иш тутаяпти деб оқлаётганларини кўриш мумкин.

Афғонистонда ёдгорликлар бузилаётгани ҳақидаги хабарларга Толибоннинг Амру Маъруф ва Мункар Накир вазирлиги шундай муносабат билдирди:

"Жуда зарур тасвирларни истисно этганда, бошқа тасвирлар, айниқса, инсон тасвирлари болаларнинг онгига салбий таъсир қилади, уларнинг зиёндан бошқа ҳеч қандай фойдаси йўқ. Исломда ҳар қандай фойдасиз нарсалар маън этилган".

Толибон танқидчилари ҳаракатни Афғонистонда Паштун миллатчилик сиёсатини юритаётганликда, мамлакатдаги Паштун бўлмаган миллатлар маданияти ва ҳуқуқларини камситаётганликда айблайдилар.

Толибондан халқаро ҳамжамият талаб қилаётган асосий шартлардан бири инклюзив ҳукумат - Афғонистонда истиқомат қиладиган барча миллат ва элат вакилларидан таркиб топган ҳукуматни шакллантириш.

Бугунги кунда Толибон ҳукумати аксар вакиллари Паштунлардан иборат, ўзбек, тожик ва ҳазораларнинг сони жуда кам.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.