Қозоғистон: Ўқлар қаерга қараб отилганди? Воқеа шоҳидлари гапира бошлашди - video Qozog‘iston namoyishlar yangiliklar -видео

Сурат манбаси, .
"Бу тинч юриш эди. Ва кутилмаганда куч ишлатиш бошланди", - дейди Олма-оталиклардан бири. Олма-ота Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри бўлади. Январь воқеаларининг энг ёмони ҳам худди шу шаҳарда юз берган. Шоҳидларнинг сўзларига кўра, бу ерда одамларни ҳам отишган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Таҳлил:
Қозоғистонда кимлар ўлдирилди ва ушланди? БМТ текширув талаби
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Алоқадор мавзулар:
Саволлар кўп?..

Сурат манбаси, .
Қозоғистоннинг Олма-отасидаги оммавий тартибсизликлар борасида ҳалигача жавобсиз қолаётган саволлар кўп.
Нега тинч намойиш шу қадар зўравонлик тусини олди?
Ҳукумат биноларига ҳужум қилган одамлар ким эди?
Нималар бўлганини англаш мақсадида Би-би-сининг ҳозир Қозоғистонда бўлган мухбири намойишларда қатнашган, ҳодисаларга гувоҳ бўлган одамлар билан суҳбатлашди.
"Биз ўша ерда турган эдик. Бошида уларнинг ўқлари худди осмонга қаратиб отилаётгандек эди. Лекин орқада одамлар ўлаётган эди. Яъни, танклар қаршисида турган одамлар олдида ўқ отишар, бироқ орқада турганлари ўларди. Демак, снайперлар бор эди, улар шовқин остида одамларни отишган. Буталар орқасидан бир ёш йигитнинг жасадини чиқаришди. Нарёқда - бир чеккада ўтирган йигит ўтирган жойида ўлиб қолди. Ўқ шунда келиб текканки, дарров жони узилган. Уни кўтариб кетаётганларида ранги оқариб кетган, кўзлари маъносиз қараб қолганди", - дейди улардан бири.
Қозоғистон полицияси тинч намойишчиларга қарши жанговар қурол қўлланганини рад этади. Ўқотар қурол фақат ўз ўзини мудофаа мақсадидагина ишлатилган, деб урғулайди.
Январ воқеалари
Январь воқеалари мустақил Қозоғистон тарихидаги энг ёмони ва энг қонлиси бўлган.
Фақат ўн кун деганда президент Тоқаев мамлакатида конституцион тартиб қайта ўрнатилганини баён қилган.
Қозоғистон ғарбида 2 январь куни суюлтирилган газ нархи оширилишига қарши бошланган намойишлар кейинчалик оммавий тус олган, мамлакат бўйлаб ёйилган, сиёсий характер касб этган ва алал-оқибат зўравон тўқнашувларга айланиб кетган.

Сурат манбаси, .
Президент Тоқаев орада бу воқеаларни ташқи агрессия ва "давлат тўнтариши"га уриниш, деб атаган.
Уларнинг ортида "фитначилар", "қўпорувчи кучлар", "қуролли бандитлар" ва "террочилар" турганлигини айтган.
Ораларида Яқин Шарқ ва афғонистонлик жангарилар бўлганини ҳам даъво қилган.
Худди шундай изоҳ билан Қозоғистонга Россия шамсияси остидаги КХШТ контингентини чақирган.
Мамлакати хавфсизлик кучларига эса, нишонга қарата огоҳлантиришсиз ўт очишга буйруқ берган.
Айнан Олма-отада бир неча кунлик йирик "аксилтеррор амалиёти"ни ҳам йўлга қўйилганди.
Эълон қилинган сўнгги расмий статистикага таянилса, зўравон тўқнашувлар чоғида жами 227 та одам ўлган ва ўлдирилган, тўрт мингдан зиёди жабр кўрган ва 10 мингдан ошиқ одам ҳибсга олинган.
Масъуллар қурбонларнинг аниқ қанчаси тинч фуқаролар ҳисобига тўғри келишини ҳали-ҳануз очиқлашмаган.
Бу хусусда мустақил маълумотлар эса, шу бугунга қадар имконсизлигича қолмоқда.
Январь воқеалари ортидан БМТ ва Европа Парламенти халқаро тергов талаби билан чиқишган.
Расмий Нур-Султон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тезкор, холис ва мустақил текширув сўрови борасида ҳозирча жим.
Европа Парламентини эса, "нохолислик" ва "шошқалоқлик"да айблаган.
Халқаро ташкилотнинг бу ҳақдаги резолюциясига эътирозли расмий баёнот билан жавоб берган.
Расмий Нур-Султон ўзи олиб бораётган тергов натижаларини халқаро ҳамжамиятга тақдим этишга ваъда қилган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek














