Россия-Ўзбекистон, коронавирус: Карантин – меҳр-оқибат учун берилган вақт Koronavirus

Узукжамол Турсунбоева

Сурат манбаси, BBC Uzbek

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россияда 30 апрелга қадар эълон қилинган карантин кунлари давомида бюджет ташкилотида ишлайдиган кўплаб ўзбекистонликлар ҳам уйда қолмоқда.

Этник ўзбек бўлган Узукжамол Турсунбоева коронавирус атрофидаги воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётганини айтиб, уни ўйлантираётган фикрларини билдирди.

«Кўпчилик инсонлар ҳозир ўзини ўйлайдиган бўлиб қолди. Олдинги меҳр-оқибатлар, бир бирига ёрдамлар, ака-укачилиги бошқача эди. Бир-биримизга оқибатли эдик. Ҳозир керак бўлса ака-сингил , опа-укалар уй орқасидан бегоналашиб кетаяпти. Лекин ўша уй-жой, пул топиладиган нарса, лекин меҳр-оқибат ҳеч қачон топилмайди.

Ҳамма иш билан бўлиб баъзи пайтда савоб ишларни, бир биримизни йўқлашни эсимиздан чиқариб қўямиз. Хатто яқинларимиздан хабар олишни унутамиз, ҳол-аҳвол сўрашга вақт ажратмаймиз. Ака-укалар ҳам узоқлашиб кетди.

Шу пайтда карантинда ўтирган инсонлар ҳам қилган ишларини, гуноҳларини ўйлар, кимнидир хафа қилган бўлса, Худонинг менга берган синовидир деб қабул қилар. Шукр қилишимиз керакки, ҳар бир инсон ўз устида ишлашга вақт берилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Аввало, фарзандларимизни, ота-оналаримизни Худони ўзи асрасин. Қаерда бўлмайлик, меҳр-оқибатли бўлайлик.

Ҳозирги шароитда карантин, одамлар ватанига кета олмаяпти. Аэропортда йиғлашибдики, ўлсам ҳам ўз юртимда ўлай деб. Ҳеч нарса кўзларига кўринмаган, ўлимини ўйлаб қолишган. Шунча ишлаб пул топган, уй-жой қургану лекин мусофир юртда ўлиги қолиб кетишидан қўрқади.

Шунинг учун мусофир юртда оқибатли бўлайлик, қўлимиздан келган ёрдамни берайлик, хайрия ишларини кўпроқ қилайлик. Яқинларимиздан ҳол-аҳвол сўраб турайлик, касаллардан хабар олиб турайлик.

Мусофир юртда юрган барча ватандошларимизга сабр тилайман. Иродангиз кучли бўлса, ҳаммаси яхши бўлади. Худо хоҳласа, ҳаммамиз ўз юртимизга қайтиб, ота-оналаримиз, фарзандларимиз ёнида бўлайлик", дейди Узукжамол Турсунбоева.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek