Самолёт ҳалокатида қурбонлар сони ортмоқда

Учоқ ҳалокатида камида 37 киши қурбон бўлган

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Учоқ ҳалокатида камида 37 киши қурбон бўлган

Гонгконгдан парвоз қилган Туркияга тегишли карго учоғи Манас аэропорти яқинига қулаши оқибатида камида 37 киши қурбон бўлган.

Уларнинг аксарияти учоқ ҳалокатга учраган жойдаги биноларда бўлишган.

Мулозимларга кўра, Boeing 747 TC-MCL самолёти ACT Airlines ширкатига тегишли бўлиб, Бишкекдан 25 чақирим узоқликдаги Манас ҳаво қўналғаси яқинига қулаб тушган.

15 та турар жой вайрон бўлган

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, 15 та турар жой вайрон бўлган

Камида 15 та бино вайрон бўлган.

Қурбонлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

ACT ширкатига тегишли учоқ Бишкекка қўниб, кейин Истанбулга парвоз қилиши режаланган эди.

Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Муҳаммадкали Абулгазиевга кўра, "илк текширув натижалари самолёт учувчи хатоси билан қулаганини кўрсатмоқда".

Ҳалокат содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг