Ўзбекистон ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш қонунини тайёрлаяпти

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Сурат манбаси, parliament.gov.uz

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров маълум қилишича, мамлакатда ЛГБТ мавзуларини муҳокама этишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бу ҳақда парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари ўзининг Телеграм каналида хабар қилди.

Бу хабарга АҚШнинг яна сайланган президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка Трамп ижтимоий тармоқда жойлаган пости туртки берган.

Алишер Қодиров бўлашган постида Иванка Трамп отаси мактабларда "номақбул жинсий материал" тарғиботи учун ҳукумат пулларини қисқартирмоқчи экани ҳақида ёзган.

Алишер Қодиров Телеграм каналида шундай шарҳ ёзади:

“Федерал фондлардан мактабларда болаларимизга номақбул алоқалар ва трансгендер жинниликларни ўқитиш учун сарф қилинаётган маблағлар тўхтатилади”

Д. Трамп

"Хасталикни ўчоғида ўзгариш. Бу жуда яхши.

Ўзбекистонда бу масалада ҳар қандай тарғиботни тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз".

"Миллий тикланиш" партияси лидери бундан олдин Ўзбекистонда Совет мафкураси ва рамзларини тақиқлаш ғоясини илгари сурган.

Сентябр ойида 74 ёшли самарқандлик пенсионер СССРни қайта тиклаш тарғиботини юритгани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Шу кунларда Ўзбекистонда давлат сиёсатига ва маънавий-ахлоқий мезонларга зид медиамаҳсулотлар “маънавий экспертиза”дан ўтказилиши ва тўхтатиш бўйича таклиф берилиши мавзуси муҳокама этилмоқда.

Айрим кузатувчилар ушбу қадамни цензура деб талқин қилмоқдалар, "маънавий экспертиза" ташкилотчилари нега Ўзбекистонда Россиянинг мунтазам уруш тарғиботи тўхтатилмаяпти деган саволга жавоб беришга қийналиб қолганлар.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002