Ўзбекистон: Афғонистоннинг 50 миллионлик бозоридан фойдаланиб қолинг - Видео

Ўзбекистонни Афғонистон билан боғлайдиган, Амударё устида қурилган "Ҳайратон" кўпригидан ўтиб бораётган одамлар

Сурат манбаси, BBC.com/uzbek

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон ҳукумати ўзбекистонликларни Афғонистон бозоридан фойдаланишга ундамоқда.

Сабаби, дунёнинг кўп мамлакатлари Толибонни Афғонистоннинг расмий ҳукумати деб тан олишни хоҳламаяпти, аксар Ғарб ширкатлари хавфсизлик вазиятини биринчи ўринга қўяётганлари ҳамда ўз ҳукуматларининг Афғонистон билан бизнесни рағбатлантирмаётгани туфайли йирик бозорга киришдан ўзларини тийиб турибдилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Айни вақтда Афғонистонга кириб борадиган товарларнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган Покистон йўллари охирги ойлардаги Афғонистон-Покистон ўртасидаги ҳалокатли қуролли ҳодисалар туфайли ёпилди.

Ва Толибон ҳукумати ҳам афғонистонликларни Покистондан ўтиб-қайтмаслик, импорт ёки транзит йўли сифатида фойдаланмасликка чақирди.

Бу эса ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янада жозибали вазиятни юзага келтирди деб кўрилаяпти.

Алоқадор мавзулар

2025 йил декабри бошидан Ўзбекистон ҳукумати мамлакатни Афғонистон билан боғлайдиган, 1980 йиллар бошида Ўзбекистоннинг буюк раҳбари Шароф Рашидов Амударё устида қурилганидан сўнг очган "Ҳайратон" кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктларини қайта очди.

Фуқароларни ўтказиш чегара пунктлари 2021 йили 15 августида Толибон ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олганидан кейин Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ёпилган эди.

"Маълумки, 2021 йилда фуқаролар ҳаракати чекланган, бу эса тадбиркорларнинг Афғонистонга боришини сезиларли даражада қийинлаштирган эди: Айритомдан 75 км масофада жойлашган (1 соатлик йўл) Мазори Шарифга етиб бориш учун тадбиркорлар Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлган. Эндиликда бу чекловлар бекор қилинди ва йўл яна очилди", дея билдирди Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси.

"Чегарадан ўтиш тартибининг тикланиши экспорт қилувчи корхоналар учун катта қулайлик яратади. Афғонистонга экспорт ҳажми охирги йилларда барқарор ўсмоқда ва айниқса бу йўлнинг очилиши билан 2026 йилда экспорт ҳажмини 2,5 млрд долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд", дейди Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси.

Ташқи иқтисодий фолият Термиз божхона пости бошлиғи Муҳиддин Норматов

Сурат манбаси, BBC.com/uzbek

Сурат тагсўзи, Термиз божхона пости раҳбари Муҳиддин Норматов, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Афғонистонга маҳсулоти экспорти жараёни электронлантирилган, дейди

Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларининг Афғонистонга ўтишини енгиллаштириш билан бирга Афғонистонда бизнес юритишлари учун қулайлик яратишга қарор қилди.

Энди Афғонистоннинг Ҳайратон ёки Мозори Шариф шаҳарларида омбор очган ўзбекистонлик тадбиркорнинг омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлари 100% давлат томонидан қоплаб берилади.

Агар ўзбекистонлик тадбиркор ўз маҳсулотини Афғонистон оммавий ахборот воситалари ёки биллбордларда реклама қилишни истаса, Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари ҳам тўлиқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан қоплаб берилади.

2024 йил августида Термиз халқаро савдо маркази фаолиятини бошлади.

Бу марказнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари расмийлари иштирок этдилар.

Бу марказ ичида савдо дўконлари, банклар филиаллари, хизмат кўрсатиш ва овқатланиш муассасалари, меҳмонхоналар барпо этилган, аксар Афғон тижоратчилари ўз дўконларини очганлар.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Термиз халқаро савдо марказида чет эл фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, чегара ва божхона назоратидан ўтган ҳолда махсус йўлак орқали кириши (чиқиши) ҳамда 15 кун муддатгача марказ ҳудудида бўлиши тартиби жорий этилган.

Шунингдек, 2022 йили "Termez Cargo Centre" очилган, унга халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби мақоми берилди.

Термиз Карго марказида бўлган мухбиримиз Феруз Раҳимийга гапирган Термиз Ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Муҳиддин Норматовнинг айтишича, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг товарини Афғонистонга олиб чиқиш жараёни энг содда шаклга туширилган.

"Бугунги кундаги тадбиркорга энг қулайликларидан бири - ҳужжатлар ҳаммаси электрон шаклда амалга оширилади. Яъни, тадбиркорнинг ўзи бизга келиб, учрашиб, бу ерга келиб вақт сарфламайди. Маҳсулотини турган жойидан - ўзининг омборидан тўғридан-тўғри юклаб, электрон тарзда мурожаат қилади. Яъни, омбордан юкланган юк тўғридан-тўғри чегарага кетади", деди.

Ўзбекистон 2021 йил августида Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан буён яхши қўшничиликни йўлга қўйган.

Расман Толибонни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати деб тан олмаган бўлса ҳам Толибон ҳукумати расмийлари билан мулоқот қилиб келади.

Ўзбекистон расмийлари мунтазам Кобулга сафар қиладилар, Толибон раҳбарияти Тошкентда энг олий мақомда қабул қилинган.

2025 йил февралида Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси биноси Толибон дипломатларига топширилди.

Шу кунларда Қозоғистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус элчиси Эркин Тукумов Кобулда бўлиб, қатор Толибон расмийлари билан учрашган, муҳокама қилинган масалалар орасида Торғунди-Ҳирот-Қандаҳор-Спин Болдак темир йўлини барпо этиш ҳам муҳокама қилинган.

Толибон раҳбарияти Президент Тоқаевга Афғонистондаги вазиятга шахсан эътибор қаратгани учун миннатдорлик билдирган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг