АҚШда штат миқёсида сиёсий лавозимни қўлга киритган биринчи мусулмон аёл - Ғазала Ҳошимий ким?

Сурат манбаси, Getty Images
Демократ номзод Зоҳран Мамданийнинг Ню-Йорк мери сифатида ғалабаси сарлавҳаларни эгаллаётган бўлсада, у сешанба кечаси тарих яратган ягона сиёсатчи эмас эди.
Унинг ҳамфикри, демократ Ғазала ҲошимийВиржинияштатида вице-губернатор этиб сайланди ва шу тариқа Америкадаги бутун штатлар орасида штат миқёсидаги лавозимга сайланган биринчи мусулмон аёлга айланди.
"Бу мамлакатда ва бу штатда мавжуд бўлган чуқур ва кенг қамровли имкониятлар сабаб, ушбу ютуққа эришиш мумкин эди" деди Ҳошимий ғалаба нутқида.
Ҳошимий штат миқёсида гейлигини очиқ ошкор қилган биринчи консерватив номзод, собиқ радиошоу бошловчиси — республикачи Жон Ридни мағлуб этди.
Men chetda turib, cheklangan jamoalarni nishonga olish va ularni aybdor qilishni jimgina kuzatish o‘rniga, javob bermoqchi bo‘ldim.
Профессорликдан сиёсатчиликка
1964 йилда Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган Ҳошимий тўрт ёшида онаси ва акаси билан бирга АҚШга кўчиб ўтган. Улар отаси билан бирга Жорджия штатида жойлашдилар — отаси Жоржия Жанубий Университетида дарс берарган.
У мактабда ирқий сегрегация ҳали ҳам бекор қилинаётган даврда улғайган. Ўрта мактабни аъло баҳолар билан тамомлаганидан сўнг Жоржия Жанубий Университети ва Атланта шаҳридаги Эмори университетида таҳсил олди.
Ҳошимий деярли 30 йил давомида Виржиния штатидаги коллеж ва университетларда адабиёт профессори ва маъмур сифатида ишлади. 2019 йилда эса Доналд Трампнинг "Мусулмонлар тақиқи" деб номланган сиёсати уни сиёсий лавозимга номзод бўлишга ундади.

Сурат манбаси, Reuters
Инқироз даври
Ҳошимий Трампнинг биринчи муддати даврида мусулмон америкалик сифатида "инқироз лаҳзаси"га дуч келганини таърифлади. "Мен кўпроқ ижтимоий ва кўзга кўринадиган фаолиятларда бўлишим ва бу масалаларга жавоб беришим керакдек ҳис қилдим," деди у 2020-йилги интервюсида.
2019 йилда у Республикачилар томонидан эгаллаб турилган Штат Сенати ўрни учун курашиб, кутилмаган ғалабага эришди ва Демократларга йиллар давомида биринчи марта қонун чиқарувчи органни назорат қилишга ёрдам берди. У ўшанда ҳам тарих яратди: Виржиния Штати Сенатида ўрин эгаллаган биринчи мусулмон аёл бўлди.
Бу йилги Виржиния вице-губернаторлиги учун муваффақиятли кампаниясида у давлат таълимини қўллаб-қувватлаш, ҳукумат томонидан молиялаштириладиган Medicaid соғлиқни сақлаш тизимини кенгайтириш ва аборт ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратди.
Сешанба кунги ғалаба нутқида Ҳошимий яна сиёсатга кириш қарорини эслатиб ўтди. У ўз тарафдорларига: "Мен четда туриб, чекланган жамоаларни нишонга олиш ва уларни айбдор қилишни жимгина кузатиш ўрнига, жавоб бермоқчи бўлдим", деди.












