Исроилнинг Қатарга ҳужуми: Дипломатия барбод бўлдими - буёғи энди нима бўлади?

Сурат манбаси, NATHAN HOWARD/POOL/AFP via Getty Images
Қатарнинг воситачилик ролига зарба
Қатар ўнлаб йиллар давомида Яқин Шарқдаги уришаётган томонлар учун бетараф ва хавфсиз музокара майдони сифатида ўз обрўйини яратиб келди.
У АҚШ ва Толибон, шунингдек, Ҳамас ва Исроил ўртасидаги музокараларда муҳим воситачилик қилган. Ҳамас етакчилари ўт очишни тўхтатиш таклифларини муҳокама қилаётган пайтда Исроилнинг Доҳадаги турар-жой мажмуасига берган зарбаси, Қатарнинг "хавфсиз паноҳгоҳ" сифатидаги обрўйини барбод қилди.
Қатар "ғазаб" билан муносабат билдириб, зарбани "қўрқоқлик", "Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу томонидан амалга оширилган давлат терроризми акти" ва "халқаро ҳуқуқ ва нормаларнинг очиқдан-очиқ бузилиши" деб атади.
Қатар расмийлари энди Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни халқаро ҳуқуқни бузгани учун жавобгарликка тортиш учун юридик жамоага топширмоқда.
Музокараларнинг барбод бўлиши

Зарбанинг энг жиддий оқибати дипломатик саъй-ҳаракатларнинг бутунлай тўхтаб қолиши бўлди.
Тинчлик ташаббуслари кескин тўхтаб қолди ва айримлар Исроил бу ҳаракати билан урушни тугатиш бўйича музокаралардан воз кечмоқда деб ҳисобламоқда.
Ҳужумдан сўнг, гаровга олинганларнинг оилалари орасида хавотир кучайди, чунки улар Нетаняҳунинг бу ҳаракати келишувга эришиш имкониятини йўқ қилмоқда деб қўрқишди.
Ҳамасга нима бўлди?

Сурат манбаси, Reuters
Ҳужум натижасида олти киши ҳалок бўлди, улардан беш нафари Ҳaмaс аъзолари ва бир нафари Қатар хавфсизлик хизмати ходими эди.
Ҳaмaс ҳалок бўлганлар орасида бош музокарачи Халил ал-Ҳайянинг ўғли Ҳумом Ал-Ҳайя, шунингдек, Жиҳод Лабад, Абдулла Абдул Воҳид, Муомен Ҳассоуна ва Аҳмад Ал-Мамлук исмли бошқа аъзолар борлигини тасдиқлади. Шунга қарамай, Ҳамаснинг юқори раҳбарияти, жумладан, Халил ал-Ҳайянинг ўзи омон қолгани айтилмоқда.
Исроил ҳужум муваффақияти ҳақида дастлаб ишонч билдирган бўлса-да, кейинчалик хабарларда операция натижасида фақат "нисбатан кичик шахслар" ҳалок бўлгани сабабли пессимистик кайфият борлиги айтилди. Ҳaмaс эса ўз музокарачилар жамоасини ўлдиришга уриниш "муваффақиятсизликка учрагани"ни даъво қилди.
Халқаро танқид ва АҚШнинг муносабати
Bo‘lajak hujum haqida AQSh armiyasi tomonidan xabardor qilindim, ammo uni to‘xtatishga juda kech qoldim.
Ҳужум халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланди. БМТ Бош котиби зарбани Қатар суверенитетининг бузилиши деб атаб, тинчлик саъй-ҳаракатларини йўқ қилаётганини таъкидлади.
Европа Иттифоқи ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар ва давлатлар ҳам ҳужумни қоралаб, минтақада кескинлик ошиши хавфидан огоҳлантирди.
Оқ уй ҳодисани "афсусланарли" деб таърифлади ва "Қатар ичида бир томонлама бомбардимон қилиш Исроил ёки Америка мақсадларига хизмат қилмайди" деди.
АҚШ Президенти Доналд Трамп, бўлажак ҳужум ҳақида АҚШ армияси томонидан хабардор қилинган, аммо уни тўхтатишга жуда кеч қолган, Қатар етакчиларини "бундай нарса уларнинг тупроғида бошқа содир бўлмайди" дея ишонтирди.
Бироқ, АҚШ "Ҳамасни йўқ қилиш муносиб мақсаддир" деб таъкидлади. Трамп ҳам зарба бериш қароридан ғазабланган ва хафа бўлганлигини билдирди.
Марказий Осиё давлатларидан, Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров биринчилардан бўлиб Исроилнинг Қатарга уюштирган ҳужумини қоралади. Улар бу ҳаракатни Қатар суверенитети ва халқаро ҳуқуқ тамойилларининг бузилиши деб баҳолади.
Тинчлик учун хавфли келажак
Бу ҳужум келажакдаги тинчлик музокаралари учун хавотирли прецедент яратди.
Анъанавий тарзда бетараф ва хавфсиз ҳисобланган Қатар каби жой энди музокарачи томонларнинг хавфсизлигини кафолатлай олмаса, бундай муҳим ва нозик музокаралар учун бошқа макон топиш жиддий муаммога айланади.
Натижада, минтақадаги можароларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятлари кескин камаяди. Тинчлик музокаралари тўхтаб қолиши ва Ғазода ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши, бундан кейинги вазиятнинг қанчалик ёмон бўлиши мумкинлигини кўрсатиб турибди.
Бу ҳолат нафақат Ғазо тинч аҳолиси, балки Исроил учун ҳам долзарб бўлиб турган гаровга олинганларнинг тақдирига жиддий таҳдид солмоқда.
9 сентябр 2025. Қатар: Исроил Ҳамаснинг Доҳадаги раҳбариятини ҳам ҳужумга тутди, Ўзбекистон қоралади. Видео

Сурат манбаси, Reuters
Қатар Исроилнинг бу ишини кескин қоралади. БМТ Бош котиби ҳам худди шундай қилди. Антониу Гутерриш бу "Қатар суверенитетини қўпол равишда бузиш" эканини айтди. Исроилнинг ҳужумларидан қисқа вақт ўтмай, расмий Тошкент ҳам баёнот берди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ҳамас мулозимининг BBC га маълум қилишича, Исроил гуруҳ музокарачиларини нишонга олган, ҳужум улар мажлис қилаётган пайтда амалга оширилган.
Ҳужум оқибатида қурбонлар бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Аммо суратлар шимолий Катара туманидаги бинога жиддий зиён етканига далолат қилаётир.
Исроил ҳарбийлари Ҳамас раҳбариятини 2023 йил 7 октябр кунги ўзларига қаратилган ҳужум ва унинг ортидан Ғазода бошланиб кетган урушга бевосита масъул, деб билади.
Қатар, ўз таъбирича, "Исроилнинг Ҳамас сиёсий бюросининг бир қанча аъзолари яшовчи турар-жой биносига қилган қўрқоқларча ҳужуми"ни кескин қоралаган.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий баёнотида, "ушбу жиноий ҳужум барча халқаро қонунлар ва меъёрларни қўпол равишда бузиш ҳисобланиши, у қатарликлар ҳамда Қатар яшовчилари хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши"ни айтган.
Ушбу Форс Кўрфази давлати АҚШнинг минтақадаги муҳим иттифоқчиси саналади.
Қатарда Американинг ҳарбий базаси ҳам жойлашган.
Бундан ташқари, Қатар 2012 йилдан бери Ҳамаснинг сиёсий бюросига ҳам жой бериб келади.
Гуруҳ ва Исроил ўртасидаги билвосита музокараларда воситачилик ҳам қилган.
Исроил Бош вазири идораси "Ҳамаснинг юқори мартабали террорчи етакчиларига қарши амал Исроилнинг буткул мустақил амалиёти" эканини таъкидлаган.
Улар ўзининг баёнотида, "Исроил ташаббус билан чиқди, Исроил амалга оширди ва Исроил тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади", деб айтган.
Исроилнинг Доҳага қилган сўнгги ҳужумига Америка Қўшма Штатларининг муносабати ҳозирча имконсиз.
Аммо Исроилнинг ҳужумларидан қисқа вақт ўтмай, расмий Тошкент ҳам баёнот берди.
Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг баёнотида, "Ўзбекистон Исроилнинг Доҳа шаҳридаги турар жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини қоралаши ва буни Қатар Давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз деб баҳолаши"ни билдирди.
"Бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низомини ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади", - деб айтди.
"Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдириши"ни баён қилди.
Яқин Шарқдаги вазият, Исроил-Фаластин можароси Ўзбекистон ва президент Шавкат Мирзиёевнинг диққат-эътиборидаги глобал муаммолардан бири бўлади.

Сурат манбаси, Reuters
Қуддус шаҳри четидаги отишма рўй берган жойга борган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу айтишича, бу йил Исроил юзлаб шундай ҳужумларнинг олдини олган, аммо бунисининг олдини ололмаган.
Қуролли ҳужум шарқий Қуддусдаги Рамот чорраҳасида 8 сентябр куни эрталабки соат 10 ларда рўй берган.
Полицияга кўра, қуролланган икки шахс ўт очиши оқибатида олти инсон ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган.
Гувоҳларнинг айтишларича, қуролли шахслар нишонларидан бири автобус бўлган.
Исроил аскари ва икки оддий фуқаро қуроллиларга қарши ўт очганлар ва "терррорчиларни "йўқ қилган", деб хабар берди полиция.
Исроил полициясига кўра, қуроллилар автобус бекатида турган инсонларга ўқ узганлар.
Тиббиёт хизматларига кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари 30 ёшлардаги эркак, 50 ёшлардаги бир аёл ва 50 ёшлардаги эркак бўлган.
Камида етти инсон жиддий жароҳатланган, ўқотар қуролдан жароҳатланган тўққиз киши шифохонага ётқизилган.

Сурат манбаси, EPA/SHUTTERSTOCK
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу отишма рўй берган чорраҳага борган.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумда гумон қилинганларнинг қишлоқларини Исроил расмийлари "таъқиб қилаяптилар ва ўраб олганлар".
Қуролли ҳужумчилар Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрига яқин қишлоқлардан келганлар деб тахмин қилинмоқда.
Бош вазир Нетаняҳу ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик, яраланганларни тезроқ соғайшларига тилак билдирди.
Нетаняҳу сўзларига кўра, "бир неча фронтларда" жанг олиб бораётган Исроил шу йил юзлаб ҳужумларнинг олдини олган, бироқ сўнгги ҳужум олдини олишга қодир бўлмаган.
Исроил Мудофаа кучлари Рамаллоҳ яқинидаги қишлоқларга қўшин юборилганини, қўшинлар қишлоқларни ўраб олгани ҳақида хабар тарқатди.
Ғарбий Соҳилда истиқомат қиладиган фаластинликлар мухбирларга энди ўзларига қарши Исроилнинг жамоавий жазолаш амалиётлари бошланишини кутаётганларини айтдилар.

Сурат манбаси, .
Ушбу ҳужум Қуддусда охирги йилларда рўй берган энг ҳалокатлиси бўлди.
Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча бирор бир қуролли гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Фаластиннинг қуролли гуруҳи Ҳамас икки фаластинликни "қаршилик жангчилари" деб мақтади, бироқ ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмади.
Фаластиннинг бошқа бир жангари гуруҳи "Исломий жиҳод" ҳам отишмани мақтаб баёнот тарқатди.
Иордан дарёси Ғарбий Соҳилининг Исроил назоратида бўлмаган қисмини назорат қиладиган Фаластин Маъмурияти қуролли ҳужумни қоралаган баёнот тарқатди.
Баёнотда "фаластинлик ва исроиллик фуқароларнинг ҳар қандай нишонга олиниши" қораланини айтилади.
Фаластин Маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос, "манбасидан қатъи назар, зўравонлик ва терроризмнинг ҳар қандай шакли"ни қоралашини айтди.
Маҳмуд Аббос қўшимча қилишича, Фаластин давлатининг тан олиниши минтақада "зўравонлик доирасини" тугатишнинг асоси бўлади.
Халқаро саҳнада зўравонлик қораланган қатор баёнотлар янгради.












