You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ичак саломатлиги, зўр уйқу, кайфият ва иммунитетни тиклаш учун беш маслаҳат
- Author, Др. Занд
- Role, Morning Live дастурининг доктори
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ижтимоий тармоқ саҳифалари ёки супермаркет жавонларида, ичак саломатлигини яхшилашни тарғиб қилувчи маҳсулотлар сон-саноқсиз эканини кўриш мумкин.
Ҳозирда кўпчилик ҳазм тизимимизда яшайдиган миллиардлаб майда организмлар яни микробиомлар ҳақида гапиряпти. Микробиомлар ичак саломатлигини, иммунитетни, кайфиятни ва яхши уйқуни тиклашга таъсир кўрсатади.
Ичак саломатлиги бактериялар тўғри аралашмасининг ва етарлича толали озиқ-овқатгаларнинг истеъмол қилинишига боғлиқ. Бу ўз навбатида танини фаол ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Ичакдаги микробларни яхши сақлаш учун уларни тўғри озуқа билан таъминлаш лозим. Бу эса сиз ўйлагандан осонроқ.
Қимматбаҳо пробиотик ичимликлар ёки енгил емаклар ўрнига ичак саломатлигини яхшилаш учун ушбу бешта муқобил маҳсулотларни тавсия қиламан.
- Картошка чипси ўрнига бодроқ. Бодроқ бутун донли маҳсулот бўлиб, толага бой ва ичакдаги яхши бактерияларни озиқлантиради. Шунингдек, у чипсга қараганда енгил ва деярли қайта ишланмаган.
- Ширинлик ўрнига қуритилган мева. Қуритилган ўрик, майиз ёки хурмо ширинлик эҳтиёжини қондириши билан бирга толалар, витаминлар ва табиий шакарга бой. Бу ўз навбартида ичак саломатлиги учун фойдали.
- Ясмиқ ёки нўхат. Дуккаклилар пробиотик толага бой бўлиб, ичак микроблари учун озуқа бўлиб хизмат қилади ва таомни тўйимли қилади. Шунингдек, бу маҳсулотлар гўштни камроқ истеъмол қилишга ёрдам беради.
- Таъм берилган ёнғоқ ўрнига табиий ёнғоқ. Таъм бериб қайта ишланган ёнғоқлар таркибида туз ва шакар кўп миқдорда бўлади. Бу ўз навбатида ичак саломатлигига зарарли бўлиши мумкин. Табиий ёнғоқ эса танани фойдали ёғлар ва ичак саломатлиги учун зарур бўлган толалар билан таъминлайди.
- Музқаймоқ ўрнига музлатилган мевалар ва кефир. Кефир ва музлатилган мевалар, масалан, музлатилган қулупнай, табиий шакар, антиоксидантлар ва фойдали ачитқиларга бой.
Албатта, ичак саломатлиги ичун кимчи ёки ачитилган карам каби ачитқили озуқалар ёки комбуча ичимлигини истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади, лекин буларга ортиқча эътибор қаратиш шарт эмас.
Энг муҳими, мева ва сабзавотлар каби толага бой, табиий турли хил неъматларни истеъмол қилиш лозим.
Қўшимча озиқ-моддалар ва пробиотиклар ҳақида маслаҳатим: уларнинг ичак саломатлиги учун фойда келтиришига доир далил йўқ. Қиммат маҳсулотларга келганда эса, мен буни пулни беҳуда сарфлаш деб биламан.