Ўзбекистон ҳукумати Гулнора Каримова "ошхонада судлангани" ва унинг иши сиёсий деган даъволарга жавоб берди - Видео

Сурат манбаси, Getty Images
Ўзбекистон ҳукумати марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ошхонада судлангани ва унинг иши сиёсий деган даъволарни рад қилди. Ўзбек ҳукумати БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши чиқарган хулосани бир томонлама ва асоссиз, деди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Гулнора Каримова бўйича чиқарган хулосаларни рад қилиб чиқди.
Ўзбек ҳукуматига кўра, Гулнора Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақидаги БМТ Ишчи гуруҳининг фикри бир манба тақдим этган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилган.
БМТ Ишчи гуруҳи Каримова ҳуқуқлари поймол этилгани юзасидан сўровни Ўзбекистон ҳукуматига 2024 йил 24 декабрида юборган ва 2025 йил 24 февралигача жавоб юборишни сўраган.
Сўнг бу муддат 17 мартгача узайтирилган, лекин Ўзбекистон ҳукумати жавобни кечикиб 18 мартда берган.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази "ҳукуматнинг расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш" билдирган.
"Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғазарлик принципларига путур етказади", дейилади Миллий марказ баёнотида.
Ўзбек ҳукуматига кўра, Гулнора Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар Ўзбекистон қонунчилиги ва мамлакатнинг халқаро мажбуриятларига мос кўриб чиқилган.
Гулнора Каримованинг ҳимоя ва одил судлов ҳуқуқлари тўла таъминланган, унинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғида сақлангани, "ошхона суди" ва бошқа шу каби даъволар асоссиз, дейилади Ўзбек ҳукумати баёнотида.
БМТга кўра, Гулнора Каримованинг иши ўзбошимча ҳибсга олиш ҳисобланади, бу иш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар Халқаро пактига зид.
БМТга кўра, Гулнора Каримова устидан уч марта суд бўлган, унинг қамоқ муддати номаълум қолаяпти.
Халқаро ташкилот хулосасидаги манба Каримованинг ушлаб турилиши унинг сиёсий фаолияти ва собиқ президентнинг қизи сифатидаги мақоми билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Бироқ, Ишчи гуруҳ бу категория бўйича етарли далиллар йўқлиги сабабли унга доир хулоса бермаган.
Karimovaning 2014 yilda o‘zboshimchalik bilan hibsga olingani, uzoq muddat uy qamog‘ida saqlangani, „oshxonadagi sud“ va boshqa shu kabi da’volar asossizdir.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни ҳам қатъиян рад этади.
БМТ ишчи гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматидан Каримованинг эркинлигидан маҳрум қилинишини тўхтатишни, унинг ҳуқуқларини халқаро стандартларга мувофиқ тиклашни ва унга компенсация тўлашга чақирган.
Ушбу вазиятнинг сабаблари бўйича мустақил текширув ўтказиш ва масъул шахсларга чора кўриш тавсия этилган.
Каримова устидан 2020 йилги Тошкент шаҳар суди ҳукмида у жиноий гуруҳ тузиш, фирибгарлик, маблағларни ўзлаштириш, жиноий йўллар билан топилган даромадларни легаллаштириш бандларида айбдор деб топилган, 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилган.
2014 йили Гулнора Каримова ВВС мухбири Наталя Антелава билан Твиттерда ёзишган, ўзининг эрки бўғилаётганидан шикоят қилган эди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Отаси тирик вақти очилган жиноят иши

Сурат манбаси, Davidson Ryan Dore
Гулнора Каримовага нисбатан илк жиноят иши 2013 йилда, президент отаси ҳали ҳаёт ва қудратда бўлган пайтда очилган.
Худди ўша йили Ғарбда бошланган терговлар унинг сиёсий карьерасига якун ясаган.
Гулнора Каримова 2014 йилда омма кўзидан ғойиб бўлган, яқинлари ўшанда унинг амалда уй қамоғига олинганини айтишган.
Бунинг ортидан Гулнора Каримова Ўзбекистонда аввалига 5 йиллик озодликни чеклаш ва кетма-кет икки бор узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган.
Озодлиги 2015 йилда чеклангани эса, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг фақат орадан 2,5 йил ўтиб берган баёноти ортидан маълум бўлган.
Бош прокуратура Гулнора Каримова солиқ тўлашдан бош тортиш каби айб билан озодликдан чеклаш жазосига маҳкум этилганини билдирган.
2017 йилда унга берилган дастлабки 10 йиллик қамоқ муддатининг яна беш йилга озодликни чеклаш жазоси билан алмаштирилгани, аммо уй қамоғи шартларини бузганлиги айтилиб, 2019 йилда унинг яна қамоққа олингани хабар қилинган.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Ислом Каримовнинг тўнғич қизи сўнгги бор қўшимча айбловлар билан 2020 йилнинг март ойида қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Тошкент шаҳар суди Гулнора Каримовани 13 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум этган.
Аммо, ҳукмга мувофиқ, унинг жазо муддатини 2015 йилнинг 21 августидан бошлаб ҳисобланиши белгилангани айтилган.
Жазонинг тўлиқ муддати амал қилса, Ислом Каримов тўнғич қизининг 2028 йилгача қамоқда қолиши кўзда тутилганди.
Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш, жиноий уюшма тузиш, товламачилик ва яна бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.
Унга нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят ишларини орада АҚШ, Голландия, Швеция ва Швейцария ҳукуматлари ҳам тергов қилишган.












