Яман инқирози: Аден “арвоҳлар шаҳри”га айланди

Aден "арвоҳлар шаҳри"га айланмоқдами?

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Aден "арвоҳлар шаҳри"га айланмоқдами?
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Яманнинг бандаргоҳ шаҳри Аденни назорат этиш учун жанглар тобора қақшатқич тус олмоқда.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раҳбари Би-би-си билан суҳбатда Аденни “арвоҳлар шаҳри”га айланиб бораётгани ҳақида гапирган.

Robert Ghosen нинг айтишича, шаҳарга зудлик билан тиббий ёрдам етказилиши керак.

Бу ерда ҳукуматга лойиқ кучлар ва исёнкор Хутий шиалар жанг қилишмоқда.

Ёрдам ташкилотларига кўра, сўнгги жангларда 540 дан кўпроқ одамлар қурбон бўлишган.

100 000 дан ортиқроқ яманликлар бошпанасиз қолишган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқчи кучлар халқаро тан олинган ҳукуматни дастаклаб шиа исёнкорлари ҳудудларини бомбаламоқда.

Президент Абдураб Мансур Ҳади Саудия Арабистонига қочиб кетган.

Ямандаги фуқаро уруши ва Саудия Арабистони бошчилигидаги иттифоқчи кучларнинг ҳаводан бомбардимони натижасида оғир аҳволда қолган Аден шаҳри яшовчилари учун халқаро ёрдам етказиш жараёни ҳам мушкулликларга юз тутмоқда.

Россия Ямандаги қатор МДҲ давлатлари фуқароларини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Яман яқин тарихида бу каби можаролар деярли муттасил юз бериб келмоқда.

Ҳозирги воқеаларга тарих нуқтаи назаридан қарасак, ўтмишда бўлиб ўтган ҳодисалар билан ўхшашлиги борми?

Бу савол билан Би-би-си ўтган асрнинг саксонинчи йиллар ўрталарида Ямандаги Совет Иттифоқи элчихонасида бир неча йил ишлаган, арабшунос ва тарихчи Аброр Худойқуловга мурожаат қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – bbcuzbek

Twitter – bbcuzbek

Odnoklassniki – bbcuzbek

Facebook- bbcuzbek