АҚШ: “Иордания учоғини “Исломий давлат” уриб туширгани йўқ”

Сурат манбаси, Raqqa Media Center
Америка мулозимларига кўра, Сурияда қулаган Иордания учоғини “Исломий давлат” жангарилари уриб туширгани йўқ.
Бу учоқ “Исломий давлат” назорати остидаги ҳудудда ғойиб бўлган ва кейинроқ учувчи қўлга олинган эди.
ИД жангарилари бу учоқни ҳароратни таъқиб этадиган ракета билан уриб туширишганини даъво қилишганди.
Аммо, Америкага кўра, бу даъво “дадилларга қарши”дир.
Иордания ИДга қарши АҚШ бошчилигидаги иттифоқчи тўрт араб давлатидан биридир.
F-16 қирувчи учоғи “Исломий давлат” ҳудудларига қарши сентябр ойи бошланган ҳаво ҳужумларидан бери илк берилган талофатдир.
Аввалроқ жангарилар бу учоқ учувчиси қўлга олинишига доир суратларни ошкор этишганди.
Америка Марказий Қўмондонлиги чиқарган баёнотда ИД амаллари кескин қораланади, аммо учувчининг қўлга туширилгани эътироф этилади.
Баёнотда учоқ ҳалокати сабаблари очиқланмаган.
Иордания чиқарган баёнотда эса “ айни гуруҳ ва уларнинг тарафдорлари учувчининг ҳаёти учун масъул” экани урғуланади.
Учувчи Муаз Юсуф Касасбеҳнинг тақдирига доир хавотирларни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳам изҳор этган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002












