ИШИД жангарилари халифалик барпо этганларини эълон қилдилар

Сурат манбаси, Reuters

"Ироқ ва Шом Исломий давлати" Сунний жиҳодий гуруҳ вакилларига кўра, Сурия ва Ироқ ҳудудида исломий халифалик барпо этганлар.

Жангари гуруҳ ўз баёноти ёзилган аудиобаёнотини Интернетда эълон қилган.

Аудиобаёнотда исломий халифалик ҳудуди шимолдан Суриянинг Ҳалаб шаҳридан Ироқнинг шарқий Дияла вилоятигача чўзилиши айтилган.

Халифалик ҳудудида Ислом шариати қонунлари амал қилиниши айтилган.

Баёнотга кўра, энди гуруҳ ўзининг номини ўзгартиради ва бундан кейин фақат "Исломий давлат" деб аталади.

"Ироқ ва Шом Исломий давлати"(ИШИД) раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий бундан буён "Халифа Иброҳим" деб аталиши хабар қилинган.

Аудиобаёнотда барча мусулмонлар янги раҳбарга содиқлик ваъдаси беришлари ёки "байъат" келтиришлари, "демократия ва Ғарбнинг бошқа ахлатларини рад этишлари" лозимлиги айтилган.

Айни пайтда Тикрит шаҳри учун жанглар Ироқ ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида давом этган.