Янги бизнес? Ўзбекистонлик аёллар бошқаларнинг боласини туғиб, пул ишлашмоқда

Касалхонада
Сурат тагсўзи, Марказий Осиё давлатларидан келган аёллар суррогатлик қилишмоқда.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва минтақадаги баъзи қўшни мамлакатлардан бўлган аёллар пул топиш учун яна бир ишга қўл ураётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Бу - суррогат оналик.

Яъни Марказий Осиё аёллари фарзандсиз хорижликларнинг ҳомиласини ўз қорнида 9 ой кўтариб, туғиб беришмоқда.

Алоқадор мавзулар:

Iqtibos

Маълум бўлишича, Россия бошлаган урушга қадар суррогатлик билан аксар Украинада шуғулланишган. Бироқ эндиликда суррогат оналик хизмати Грузияга кўчган.

Суррогат оналар эса ҳозир аксар Ўзбекистон, Қирғизистон ё Қозоғистон аёллари эканлиги айтилади.

Озодлик радиоси ҳам воқеликни ўрганган ва Россия ҳамда Грузияда суррогатлик қилаётган ўзбекистонлик аёллар сони кўпайиб бораётгани ҳақида махсус дастур тайёрлаганди.

Унда гапирган ўзбекистонлик аёллар оиласидаги моддий шароит туфайли бу ишга борганини айтишган.

Би-би-си бу борада махсус суриштирув ўтказди. Маълум бўлишича, Марказий Осиё давлатларидан бўлган аёллар йўқчилик боис суррогатлик қила бошлашганини аниқлади.

Бу борадаги махсус видеомизни томоша қилинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Суррогатлик нима?

Шифохонада
Сурат тагсўзи, Суррогат она бошқа ота-онанинг ҳомиласини бачадонида кўтариб, туғиб беради.

Суррогатлик жараёнида аёл киши бегона жуфтликнинг ҳомиласини ўз бачадонида кўтариб, туғиб беради.

Суррогат оналар бачадонида кўтарган бола унинг биологик фарзанди бўлмайди. Яъни бу ўринда суррогат аёлнинг тухум ҳужайрасидан фойдаланилмайди.

Балки бўлғуси онанинг туxум ҳужайраси бўлғуси отанинг уруғи билан уруғлантирилади ва ҳомила яратилади.

Кейин бу ҳомила суррогат онанинг бачадонига кўчириб ўтказилади.

Суррогат она уни 9 ой давомида ўз боласи каби кўтариб, туғиб беради.

Айримлар буни бачадонни ижарага бериш, деб ҳам аташади.

Кўп давлатлар ва маданиятларда тажриба зиддиятли саналади.

Бунга рухсат берилган собиқ Совет давлатларида жараён нисбатан арзон, деб ишонилади.

Сўнгги йилларда айни соҳага камбағал Марказий Осиё аёллари жалб этилаётгани ҳақида айтилади.

Бачадон ижараси?

Ҳомиладор аёл

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Суррогатликни айримлар бачадон ижараси ҳам дейишади.

Россия босқинига қадар Украина суррогатлик ёрдамида бола кўришни истаган оилалар учун арзон манзиллардан бери эди.

Уруш боис, суррогатлик тижорий хизмати Грузияга кўчиб ўта бошлаган.

Хуллас, Украина уруши бу борада кўп нарсани ўзгартирган.

Европаликлар суррогатлик хизмати излаганда, кириб-чиқиш нисбатан осон ва визасиз, арзон, тинч ҳамда яқинроқ мамлакат исташлари мумкин.

Ва худди шундай манзил сифатида Грузия ўртага чиққан.

Болалар

Лекин бу ерга бориб, суррогатлик қилаётган, яъни бошқаларнинг ҳомиласини ўз бачадонида кўтариб, туғиб бераётган аёллларнинг кўпчилиги эндиликда ўзбек, қозоқ ё қирғиз аёллари бўлишмоқда.

Ўзбек аёллари журналистлар билан суҳбатларда оилавий шароитлари ва моддий етишмовчилик боис бу ишга қўл уришаётгани ҳақида айтишган.

Айни пайтда, аёлларнинг эксплуатация қилиниши эҳтимоли юзасидан хавотирлар ҳам пайдо бўлмоқда.

Суррогатлик нисбатан янги хизмати ва у ҳали қатор давлатларда қонунга ё тартибга киритилмаган бўлиши мумкин.

Айни пайтда, бу ишнинг ахлоқий, инсоний ва руҳий жиҳатларини савол остига оладиган бор.

Шунга қарамай, суррогатлик минтақадаги қатор ўзбек, қозоқ ва ё қирғиз аёллари учун иқтисодий жиҳатдан оёққа туриш ва бирон маблағталаб муаммосини ҳал этишнинг йўли сифатида ҳам ўртага чиқаётган кўринади.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002