Украина уруши: Буни Россия пропагандасига ишонадиганлар кўрсин - Видео Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Undeniable Street View
Россия Украинага бостириб кирганининг бир йиллиги санасида Интернетда Undeniable Street View(Инкор этиб бўлмас кўча кўриниши) лойиҳаси ишга тушди.
Унда Украина олти шаҳар ва вилоятининг Россия қўшинлари бостириб киргунича ва ундан кейинги кўча манзаралари ўрин олган.
Алоқадор мавзулар:
Лойиҳа асосчиси Google Street View фото суратчиси, 47 ёшли Микола Омелченко.
"Мен камера ортидан жанг қилишга қарор бердим", дейди у Би-би-си билан суҳбатда.
Афсуски, бугунги кунда дунёда Россиянинг ёлғонга йўғрилган ташвиқоти ва ахборотига ишонадиган одамлар кўп, украиналик фотограф уларга Россия пропагандаси ёлғон эканини исботлашни истайди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Россияликларнинг "украинларнинг суратлари фейк" деган гаплари ёлғонлигини исботлашга қарор қилдим. Undeniable Street Viewдаги кўча манзараси билан сиз кўриниш ёки жойни рад этолмайсиз. Ҳар бир кўча манзарасининг GPS сигнали бор", дейди Микола Омелченко.

Сурат манбаси, Undeniable Street View
У икки ҳамкасби билан Украина вайроналарини кўрсатиш лойиҳаси устида ишлашган, бу иш оғир бўлганини айтади.
"Бирор суратда қон ёки жасад йўқ. Фақат вайроналар кўрсатилган. Биз бошида Киев вилояти шаҳарларини суратга олдик. Биз машиналар ичида жасадларни кўрдик, чунки ўша вақт аскарлар майитларни олиб кетишга улгурмагандилар. Айрим жасадлар миналаштирилган, ҳеч ким теголмасди. Айрим жасадлар йўл четида, айримлари машина ичида ётарди. Уйлар ичида ёниб кетган жасадларни кўриш мумкин эди. Биз уларни кўрсатмасликка, эълон этмасликка қарор қилдик. Суратларда ҳатто бола ҳам вайронагарчиликни кўради, зўравонликни эмас", дейди Микола Омелченко.
Лойиҳа ҳамкорларидан бири Украина Президенти Володимир Зеленский асос солган маблағ йиғишга қаратилган United24 платформаси.

Сурат манбаси, Undeniable Street View
Платформа мақсади мамлакатни қайта тиклаш учун маблағ тўплаш.
United24 бош мувофиқлаштирувчиси Ярослава Грес ушбу лойиҳа вақти келиб жуда фойдали бўлади дейди.
"Фото ва филмлар, виртуал реаллик, қўшимча реаллик - булар ҳаммаси жиноят далиллари. Буни ушбу суратлар билан исботлаш мумкин. Бу суратлар билан ҳамма нарсани қайта тиклай оласиз: қаерда қачон, нима рўй берганини. Умид қиламанки, биз бир-икки йилдан кейин бу фото суратлардан Ҳаагада Украинада содир этилган жиноятларнинг исбот-далили сифатида фойдаланамиз", деди Ярослава Грес.
BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















