Мўъжиза кўзойнак яратилди: У билан нималарни кўра оласиз? Видео Dunyo yangiliklar

Лондонда XRAI Glass кўзойнаклари синов тестларидан ўтказилаяпти.
Бу кўзойнаклар туғма кар ёки қулоғи яхши эшитмайдиган инсонга бошқа одамнинг гапини матнга айлантириб беради, матн кўзойнак экранида чиқиб келаверади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Янги кўзойнак XRAI Glass ширкати асосчиси Дэн Скарф(Dan Scarfe)нинг ихтироси.
Ихтирога эшитиш қобилиятини йўқотаётган Дэннинг бобоси туртки берди.

"Тўсатдан бир ғоя келди: Тўхта, ахир бобом телевизорни доим субтитр билан томоша қилган. Дунёни субтитрлаштирсак нима бўлади?", дейди Дэн Скарф.
Ҳозирча инглиз тилида сўзлашувчи одамлар бу кўзойнакдан фойдаланишлари мумкин.
Компания компютер дастурини янада такомиллаштириш устида ишлаяпти, ўшанда у бошқа тиллардан таржима қилолади, турли лаҳжа ва товуш даражасини фарқлай олади.
Янги кўзойнак айрим инсонларга умрида биринчи марта бошқа инсон билан тўлақонли суҳбат имкониятини яратади.

"Мен ҳаммасини англамаслигим мумкин. Лекин гапнинг умумий мазмунидан бохабар бўлиб бораман. Бу менга суҳбатга қўшилиш имконини беради, эшитганим асосида қарор қабул қилишга қодир бўламан", дейди Deafkidz International ташкилотидан Стив Крамп.
Дастурни янада такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида Эксрей кўзойнаклари қулоғи оғир ёки кўп одам гапини тушунишга қийналадиган кўнгиллиларга тарқатилди, синов тариқасида тестдан ўтказилаяпти.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek














