You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Хитой: Чақимчилик билан қандай қилиб $15000 гача пул ишлаш мумкин ёки янги жосуслик ови? Xitoy, янгиликлар
Хитойда чақимчилик учун янги мукофот тартиби кучга кирди.
Хабар қилинишича, ким "миллий хавфсизликка зарар етказаётган" шахс ҳақида маълумот берса, 10000 дан 100000 Хитой юани(1,5-15000 АҚШ доллари)гача мукофот пули олиши мумкин.
Янги тартиб Хитойда алоҳида, Гонконгда алоҳида кучга кирган.
Жосуслар ҳақида маълумот бериш сўралган тартиб ҳали 2017 йили жорий этилган эди, бу гал Хитойда хорижий ёки нодўстона бўлган мамлакатлар жосуслари фаолиятининг кучайгани сўнгги қадамга ундагани ҳақида гапираяптилар Хитой расмийлари.
Энди ягона мукофотлаш тизими кучга киритилди.
Кимгадир шубҳали кўринган иш ҳақида давлат органларига онлайн, телефон орқали, почта ёки бошқа турда чақув етказиш мумкин.
Legal Daily нашрининг Хитой Давлат хавфсизлиги вазирлиги воизидан иқтибос келтиришича, янги тартиб хитойликларни шубҳали нарсалар ҳақида давлат идораларига хабар беришга рағбатлантириши, руҳлантириши мумкин.
Legal Daily ёзишича, Хитой раҳбарияти чақувни бугун жуда долзарб ҳисоблайди, чунки улар охирги вақтда Хитой ҳудудида хорижий мамлакатлар разведкалари ва бошқа душман руҳдаги кучларнинг фаолияти кучайган деб ҳисоблайдилар.
"Янги тартибни шакллантириш аҳоли ғайратини миллий хавфсизликни дастаклашга, ичкуярлик, маънавий қадриятлар ва халқ кучини бирлаштиришга тўлақонли сафарбар этиш учун зарур", деб айтган Хитой Давлат хавфсизлиги вазирлиги вакили.
Legal Daily ёзишича, чақимчи қанча мукофот пули ёки фахрий ёрлиқ олиши у берган маълумотнинг сифатига боғлиқ бўлади.
Британияда нашр этиладиган Guardian газетасининг ёзишича, чақув учун тўлов Хитой жамиятини Жорж Оруэллнинг "1984" аксилутопия романига яқинлаштирадиган яна бир жиҳатдир.
Чунки Хитойда аллақачон "социал кредит" деган тартиб жорий этилган, бу тизим бўйича ҳукумат фуқаро ёки ташкилотларнинг мойиллигини ўлчаб боради.
Бу мойилликни танқидчилар, ҳар кимнинг ўз эркинлиги ва ҳуқуқлари зарарига ифодалаши талаб қилинади, дейишади.
Социал кредит инсоннинг ўзини қандай тутишини ўлчаб боради, мисол учун, атайин белгилаб қўйилган жойдан бошқа жойда сигарет чеккан ёки фурсати ўтган чиптадан фойдаланган одам учун жамоат транспортидан фойдаланишини чеклашлари мумкин.
Мисол учун, 2017 йили поезд ёки самолётга билет сотиб ололмаган хитойликларнинг сони 6,15 миллион кишини ташкил этган.
Human Rights Watch ташкилоти хабар қилишича, ижтимоий кредит тизими Шинжон Уйғуристони яшовчиларига нисбатан ҳам қўлланади, у ерда Хитой ҳукумати мусулмон Уйғурларни "қайта тарбиялаш" билан шуғулланади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek