Ўзбекистон барибир Россия билан бирга бўлиши керакми? Video Rossiya O’zbekiston Ukraina

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Россия раҳбарининг аксарият Марказий Осиё давлатлари лидерлари билан ҳам телефон мулоқотлари фаоллашган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия минтақа давлатларининг энг йирик савдо-иқтисодий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкори, стратегик иттифоқчиси бўлади.

Четдаги энг йирик ва энг кўп ҳарбий иншоотлари жойлашган асосий ҳудудлардан бири саналади.

Аксарият давлатлари Россия шамсияси остидаги ҳарбий ва иқтисодий иттифоқларга кирувчи минтақа ҳисобланади.

Ўзбекистон Россия таъсиридан қутулолмайдими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Айрим етакчи минтақавий таҳлилчилар наздларида эса, айнан Марказий Осиё сўнгги йилларда Россиянинг ўз геосиёсий амбициялари ва лойиҳаларини амалга оширишда асосий ҳудуд, майдон сифатида кўрилади.

Украина уруши постсовет ҳудудининг салмоқли қисми бўлган минтақада ҳам Россиянинг бугун хавфми ёки имконият эканига оид саволларни пайдо қилмай қўймаган.

АҚШ разведкаси эса, орада Путин янада кескин кетиши, Россиянинг хатти-ҳаракатлари кутилмаган тус олиши ва ҳатто яна бир собиқ Совет давлати бўлган Молдовага ҳам кириш ниятида эканига оид хавотир билан чиққан.

Худди шу манзарада Марказий Осиёнинг Россияга бевосита чегарадош ягона давлати бўлган Қозоғистоннинг ўз мудофаасини кучайтираётганига оид хабарлар олинган.

Беларусь президентининг Россия билан иттифоққа қолган собиқ Совет давлатларининг ҳам киришига оид гап-сўзлари эса, расмий Тошкентнинг расман норозилик баёноти билан чиқишига сабаб бўлган.

Аммо Британия разведкасига кўра, Украинага босқини Россияни ҳарбий жиҳатдан анча заифлаштирган.

Устма-уст санкциялар Қуролли кучларининг ўзини тезда ўнглаб олишини қийинлаштирган.

Ғарб ўз жазо чораларининг Россия иқтисодига ҳам таъсири оғир ва узоқ муддатли бўлишини айтаётир.

Путин ва Мирзиёев

Сурат манбаси, official

Россия эса, буларнинг барчаси манзарасида постсовет давлатларига янада яқинлашиш, улар билан шундоқ ҳам мустаҳкам бўлган иқтисодий алоқаларини бундан-да кучайтириш ҳаракатига тушиб қолган.

Россия раҳбарининг аксарият Марказий Осиё давлатлари лидерлари билан ҳам телефон мулоқотлари фаоллашган.

Ўзаро мулоқотлари чоғида томонларнинг асосий эътиборларини стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласига қаратишаётгани урғуланган.

Орада Путиннинг шахсан ўзи Туркманистоннинг янги президентини Россияга келишга таклиф қилгани ҳам расман хабар берилган.

Россия аллақачон айрим минтақа давлатларининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни ҳам бекор қилган.

Ўзбекистон ва қолган Марказий Осиё давлатларининг ҳозир ҳам Россия билан "бирга бўлиш"дан бошқа чораси, танлови йўқми?

Украина уруши Россиянинг минтақага нисбатан сиёсатига қандай таъсир қилади? Таҳлилчи баҳоси.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek