НАТО Афғонистонда терроризмни енголмадими? Афғонистон ва Толибон Video Afg‘oniston, O‘zbekiston, Tolibon, dunyo, yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
НАТО узоқ йиллик ҳозирлиги ортидан Афғонистондан бутунлай чиқмоқда.
2001 йилда Афғонистондаги Исломий Амирлиги қулатилган Толибон эса, ҳамон фаол.
Ҳаракат ҳозирнинг ўзидаёқ ҳужумларига янада зўр берган.
Саноқли ҳафталарнинг ичида бутун Афғонистон бўйлаб ўнлаб туманларни эгаллаган.
Нишонини энди вилоятлар марказлари, йирик шаҳарларга қаратган.
Нега бундай бўлди? НАТО Афғонистонда терроризмни енголмадими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай, хорижий кучларнинг мамлакатдаги ҳозирлиги ҳам ижобий, ҳам салбий натижалар берди, деб айтди.
Би-би-си билан суҳбатда у Афғонистонни қайта қуриш, таълим соҳаларида илгари силжиш кузатилганини айтди.
Бироқ хорижий кучлар Афғонистонга киритилишининг асосий мақсади бўлган терроризм ва экстремизни мағлуб этишнинг уддасидан чиқoлмади, деб айтди:
Ҳамид Карзай: Қўшма Штатлар ва НАТОдаги иттифоқчилари таъкидлаган бутун миссиянинг бош мақсади - терроризм ва экстремизни мағлуб этишнинг уддасидан чиқилмади.
Сабаби, улар қилиши керак бўлган ишни бажармадилар. Ва улар қилмасликлари керак бўлган ишни қилдилар.
Бироқ бошқа жиҳати - ноҳарбий ишларда Афғонистонга кўмаклашиш, таълим ва қайта қуриш йўлидаги амаллар муваффақиятли бўлди.
Бунинг далилини Афғонистонда бўлган одам яққол кўради. Бунинг учун ҳамма мамлакатлар ва уларнинг халқидан биз миннатдормиз.

Сурат манбаси, Getty Images
Ялда Ҳаким: Шубҳасиз, бугун Афғонистон 2001 йилги хориж қўшинлари киритилган ва бундан олдин Толибон ортга қайтарган Афғонистон эмас. Лекин шунга қарамасдан, аксар танқидчилар Афғонистонни бугун барбод бўлган давлат, деб таърифлашади...
Ҳамид Карзай: Бугунги Афғонистон барбод бўлган давлат эмас.
Бу ҳақда қайғурган Афғон халқи конституциясини яратди, сайловларда ғалаба қозондилар, демократияни севиб қабул қилдилар.
Мактабларга боришаяпти, билимларини ошираяптилар. Бугун миллионлаб ўғил қизнинг саводи бор.
Афғонистонни тўғри йўлга солиш учун биз қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик.
Афғонистонни халқаро саҳнада тақдим этдик.
Ғарб матбуотида таърифланадиган давлат ўз вазифаларининг уддасидан чиқмаган соҳалари айнан Қўшма Штатлар ва НАТОдаги иттифоқчиларининг бошқаруви ва масъулиятига боғлиқ бўлган соҳалар эди.
Мана, қаерда муваффақиятсизлик бўлди, бунинг жабрини эса Афғон халқи кўраяпти, Афғон халқи жуда катта ҳақ тўлаяпти.

Ялда Ҳаким: Америкалик генерал Скотт Миллер Афғонистонда тўлақонли фуқаролар уруши бошланиб кетишидан огоҳлантирди. Сиз бундан қанчалар хавотирдасиз?
Ҳамид Карзай: Бу нотўғри. У бундай демаслиги керак эди. Бу - айнан мен олдинроқ тилга олган барбод бўлиши сабабларидан бири.
Улар Афғонистонни барқарорлаштиришда ёрдам бериш ўрнига чиқиб кетаяптилар. Тарк этаётиб фуқаролар урушидан огоҳлантиришаяпти.
Бу нарса улар барбод қилганини англатади.
Лекин биз - афғонлар барбод қилганимиз йўқ.
Биз ўз мамлактимизни қайта қуришда давом этамиз.
Биз Толибон юртдошларимиз билан ўзаро тил топиш ва Афғонистонга тинчлик келтириш йўлида қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз.
Умид қиламизки, бунда минтақа, АҚШ ва Ғарбдаги иттифоқчиларимиз бизга ёрдам берадилар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














