Канада: Мусулмон оиласи машина билан босиб ўлдирилди - video dunyo musulmonlar yangiliklar

Сурат манбаси, Reuters
Канаданинг АҚШ чегарасига яқин Лондон шаҳрида бир мусулмон оиланинг 4 аъзоси ўлдирилди.
Якшанба, 7 июнь тунида пиёдалар йўлагида кетаётган инсонларнинг устига автомобиль ҳайдалган.
Оқибатда 46 яшар эри, 44 яшар хотини, 15 ёшли қизи, 74 яшар буви ҳалок бўлган, 9 ёшли ўғил жароҳатланган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Полиция 20 ёшли ҳайдовчи Натаниал Вельтманни ҳибсга олди.
Гумондорнинг шахсига оид маълумотларни ҳалича очиқламади.
Унга қотиллик ва қасддан одам ўлдиришга уриниш айблари қўйилди.
Ҳодиса мотивлари ҳануз ўрганилмоқда.
Гумондор ва қурбонларнинг бирор бир танишлиги бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Полиция мусулмонлар дини учун нишонга олинганини, бу қасддан содир этилган нафрат жинояти эканини айтди.
Аммо гумондорнинг қандайдир ирқчи ёки динчи гуруҳга мансуб экани ҳалича аниқланмаган.
Фақат унинг бундан аввал судланмаган экани маълум қилинган.
Шаҳарнинг аксар яшовчилари ҳужумдан ларзага тушдилар.
Ҳодиса жойига гуллар қўйилиб, ҳалок бўлганлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди.
Шаҳар ҳокими жиноятни оммавий қотиллик, деб атаб, байроқларни туширишга буйруқ берди.
Канада Бош вазири Жастин Трудо "бу янгиликдан даҳшатга тушган"ини айтди.
"Нафрат амалидан террор қилинганларнинг суюклилари биз сизлар билан биргамиз", деб ёзди у Твиттерда.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters
Бу бутун мусулмон жамоасини даҳшатга солди, деди Канада мусулмонлари кенгаши раҳбари Мустафо Фаррух.
"Афсуски, мусулмонларга қарши ҳужумлар ҳам Канада, ҳам дунёнинг бошқа жойларида рўй бераяпти", деди Канада мусулмонлари кенгаши раҳбари.
Полиция ҳужумчига қасддан содир этилган қотиллик бандларини қўйди, терроризм айбловини илгари суриш ҳақида ўйлаб кўрилаётганини билдирилди.
Лондон ҳужуми Канададаги 2017 йил январидаги Квебек масжидига қуролли ҳужумдан кейинги энг ҳалокатли жиноят бўлди.
Ўшанда қуролли ҳужумчи масжид ичига кириб 6 намозхонни отиб ўлдирган, 5 мусулмонни яралаган эди.
Эртага, пайшанба куни Лондондаги ҳужумга учраган оила чиқиб юрган масжидда махсус диний маросим ҳам ўтказилмоқчи.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02














