Маҳкама ўлдирилган мусулмон ерида қурилган черковни бузди - Босния video Bosniya musulmonlar dunyo yangiliklar

Черков Европа Инсон ҳуқуқлари маҳкамаси чиқарган қарордан 1,5 йил ўтиб ўтган шанба куни бузиб ташланган

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Черков Европа Инсон ҳуқуқлари маҳкамаси чиқарган қарордан 1,5 йил ўтиб ўтган шанба куни бузиб ташланган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Боснияда 1992-1995 йиллари фуқаролик урушида мусулмон оиладан тортиб олинган ерда қурилган православ черкови маҳкама қарори билан бузилди.

Черков Европа Инсон ҳуқуқлари маҳкамаси чиқарган қарордан 1,5 йил ўтиб ўтган шанба куни бузиб ташланган.

Православ черкови Сребриницада мусулмонлар қирғин қилинган вақтда эри ўлдирилган, ўзи эса қочишга мажбур бўлган Фата Орлович ерида қурилганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Черков бузилишига эҳтимолий тўсқинликнинг олдини олиш учун жараённи полиция кузатиб турган.

"Ниҳоят адолат қарор топди. 25 йилдан сўнг ўша кун келди. Бу ҳаётимнинг энг бахтли куни. Бу ишга ҳисса қўшган ҳаммага раҳмат айтаман. Черковни ўзларининг ерига олиб бориб, қайта қуриб олишсин. Менинг бунга қаршилигим йўқ. Агар шунақа йўл билан масжид қуришса, мен у ерда намоз ўқимаган бўлардим. Ҳаммамизнинг қонимиз бир, умуман тегинмаган бўлардим. Аммо улар буни қуришди, Худога шукур, яна ўзлари бузишди" - дейди ер эгаси Фата Орлович.

Бу ҳаётимнинг энг бахтли куни, дейди ер эгаси Фата Орлович

Сурат манбаси, Screenshot

Сурат тагсўзи, Бу ҳаётимнинг энг бахтли куни, дейди ер эгаси Фата Орлович

Маҳаллий ҳокимлик ўтган йили черков қолдиқларини Братунац шаҳрига ташиб, ўша ерда янги ибодатхона қуришга қарор қилганди.

Минтақадаги православ серблар ва бўшноқ мусулмонлар ўртасида узоқ вақт мунозарларга сабаб бўлган черков 1998 йили Коневич Поле қишлоғида қочқин мусулмон Орловичдан тортиб олинган ерга қурилганди.

Қишлоқ 1995 йили Серб кучлари томонидан 8 мингдан ортиқ мусулмон эркак ва ўғил болалар қирғин қилинган Сребриницадан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган.

Қатл қилинганлар орасида Орловичнинг эри ҳам бўлган.

Орлович ва бошқа қочқинлар ўз қишлоғига қайтиб келганида уларнинг ерлари Дайтон тинчлик битими шартларига мувофиқ қайтариб берилди. Аммо черков қурилган ер истисно тарзида қайтарилмади.

Оиласининг черковни бошқа жойга кўчириш бўйича ҳуқуқий курашлари, маҳкаманинг 1999 ва 2001 йилда Орлович фойдасига ҳукм чиқаришига қарамасдан самара бермади.

Ер таранглик келиб чиқиш манбаси бўлиб қолди. Ва гоҳида серблар ва мусулмонлар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлди.

"Ниҳоят бу давлатда қонун, ҳурмат бор экан, одамга ўхшаб яшай оламиз ва курашимиз адолатли тугади, деб айта оламиз. Онам бошидан бери фақат ўзига тегишли нарсани исташини, бошқа ҳеч нарса керакмаслигини айтиб келади. Биз у тарафда бўлдик, онамиз билан фахрланамиз", дейди ер эгасининг қизи Ҳурижа Карич.

1995 йили Босния серб кучлари Сребриницани қўлга оларкан, мусулмонлар қочишга уринишади.

Серблар ўспирин ўғил болалар ва эркакларни ажратиб олиб, отиб ўлдиришади.

Улар оммавий қабрларга ташланади ва устидан бульдозер юргизилади.

Хабарларга кўра, баъзи мусулмон эркаклар тириклайин кўмилади.

Оталар кўз ўнггида болалари ўлдирилади, яъни мусулмонлар ўз фарзандлари ўлдирилишини кўришга мажбурланади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek