Фаластинлик "Техно қиролича" муқаддас қадамжони таҳқирладими - video, Falastin Islom musiqa

"Техно қиролича" номи билан танилган Само Абдулҳадий
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Фаластинлик машҳур DJ, "Техно қиролича" номи билан танилган 30 яшар Само Абдулҳадий устидан қўзғатилган жиноят иши дунё матбуоти эътиборини ўзига тортган.

У кўплаб халқаро мусиқа фестивалларида Фаластинни тамсил этган, ўзининг замонавий мусиқа билан боғлиқ ижодий фаолияти ватанига кўпроқ эътиборни жалб қилиш, сайёҳларга танитиш мақсадини кўзлаганини айтади.

Хусусан, 2020 йил декабридаги тасвирга олиш билан ҳам туристларни жалб этмоқчи эдик, дейди Само.

Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили расман Фаластин маъмурияти назоратида ҳисобланади, Қуддуси Шарифдан шарқда, Араблар Ариҳа, яҳудийлар Ериҳо деб атайдиган шаҳардан жанубда Мақом Наби Мусо деган жой бор. У саҳро ўртасида жойлашган.

Бу жойни айрим мусулмонлар Мусо Пайғамбар дафн этилган жой деб биладилар.

У ерда масжид ва меҳмонхона мавжуд.

Само Абдулҳадий Араб дунёси ва бошқа жойдан келган меҳмонлар билан "Техно" мусиқа кечасини ана шу Мақом Наби Мусо деган жойда ташкиллаштирадилар ва тасвирга олишни бошлайдилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу тадбирни ўтказишга Фаластин маъмуриятидан расман рухсат олинган эди.

"Бирдан маҳаллий йигитлар кириб келишди, қўлларида таёқлар ва машъалалар бор эди. Улар бақириб, бизнинг бу ердан чиқиб кетишимизни талаб қила бошладилар. "Бу муқаддас жойни булғаяпсизлар", дейишди бизга", дейди DJ қиз.

"Биз безовта қилганимиз учун кечирим сўрадик. Буюмларимизни йиғиб чиқиб кетдик. Шу билан ҳаммаси тугади, деб ўйлаган эдик", дейди у.

Меҳмонхона буюмлари улоқтирилди, мебеллари ёқилди.

Фаластин полицияси Само Абдулҳадийни ҳибс қилади, саккиз кундан кейин гаров пули эвазига қўйиб юборади.

Фаластин бош вазири Мақом Наби Мусода мусиқий тадбирни тасвирга олишга рухсат берган туризм вазирлиги раҳбариятининг бу қарорини текширишга буйруқ берган.

Само Абдулҳадий устидан жиноят иши қўзғатилган.

"Умид қиламанки, тергов ва ундан кейинги ҳамма жараёнлар адолатли ҳукмга келади. Техно мусиқа иблисга сиғинадиган нарса эмас. У бутун дунёда тингланадиган мусиқа", дейди Само.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek