Энди Россиядагиларга элчихона паспорт берадими? Ўзбекистон ва Россия, video, Rossiya, O‘zbekiston, dunyo, yangiliklar

O'zbekiston pasporti

Сурат манбаси, kun.uz

    • Author, Соҳиба Ҳаёт
    • Role, Би-би-си, Москва
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Энди ўзбекистонликлар Россияда паспорт олишлари мумкин. Бу борада Ўзбекистон расмийлари «Мигрант» каналига интервью берди. Аммо бир қатор мигрантлар янги паспорт расмийлаштиришга қийналишаётганини даъво қилишмоқда.

«Паспорт беришга тайёрмиз»

- Бу пандемия пайти ватанга кета олмаётганларнинг, бориб, кела олмай қолишдан кўра, ишини давом эттиришни танлаганларга шароит яратиш мақсадида қилинди, - деди суҳбат чоғида консул Тоҳир Арипов. - Хат олдик, бизга расмий рухсат берилди. Бу норматив характерга эга бўлган ҳужжат. Шунга асосланиб, бугундан бошлаб (видеолавҳа 12 февраль куни эълон қилинган) паспорт муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келган, йўқолган бўлса, айрим тоифадаги фуқароларга ёрдам беришга тайёрмиз. Ҳужжатлар ўрганиб чиқилади, шахси тасдиқланса, ҳужжатларида қонунда кўзда тутилган бирон бир тўсқинлик кузатилмаса, шу ернинг ўзида паспорт расмийлаштириб беришга тайёрмиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Консулнинг сўзларига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россияга келганидан кейин мигрантлар учун қулайлик яратиш мақсадида шундай қарор қилинган.

Пандемиягача Россиядаги аксарият Ўзбекистон фуқароларининг муддати ўтган, яроқсиз ҳолга келган ва йўқолган паспортлари фақат Ўзбекистонда тикланар, консуллик уларга ватанга қайтиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат берар эди.

Аммо бунга қадар ҳам элчихонада паспорт бериш имконияти бўлиб, консуллик рўйхатида турганларга бериларди.

«Ундай демаганман деб олишди»

Консулнинг «Мигрант» каналидаги интервьюсидан сўнг ўзбекистонлик қатор мигрантлар консулликка мурожаат қила бошлашган.

Бир қатор мигрантлар янги паспорт расмийлаштиришга қийналишаётганини даъво қилишмоқда.

- Консулликка боришдан олдин 2 марта қўнғироқ қилиб маслаҳатлашдик. Саволларимни олдиндан тўлиқ бердим, келаверинг, дейишди. Борсам, шу видеодаги консул «йўқ, мен ундай демаганман», деб туриб олди-да, - дейди ўзбекистонлик Нодира Би-би-си Ўзбекзбек хизматига.

Нодира ҳ ёш боласини олиб. Москвага Коломна шаҳридан келгани, аммо фарзанди ҳужжатининг муддати ўтгани боис йўлда полиция ушлашидан жуда қўрққанини айтади.

«Совуқ кунда ёш бола билан жуда сарсон бўлганимиз ҳам майли, ҳали бўлмаган ишга нега бунақа ишонтиришди? Ишимиз битмай, жуда xафа бўлиб қайтдик, - дейди муҳожир.

Шундан сўнг юрист Ботиржон Шермуҳаммад билан боғландик.

«Суҳбат консуллик таклифи билан бўлган»

Yurist-bloger

Сурат манбаси, facebook

Сурат тагсўзи, Botirjon Shermuhammad

- Бу интервью Бош консулликнинг таклифи билан бўлди, шундай янгилик бор, деб айтишиб, суҳбат қилинди. Ва шу нарсани иложи борича тезроқ фуқароларимизга, ҳамюртларимизга тарқатиш керак, деб илтимос қилинди. Шунга қараб, биз ҳам тезроқ монтажини қилиб, ўз каналимизга қўйгандик, - деди юрист-блогер.

Видеолавҳа эълон қилинганидан кўп вақт ўтмай, мигрантларнинг норозиликлари бошланган.

- Биз бир маълумот берувчи ахборот каналимиз. Ўзимизча айтганимиз йўқ, элчихонанинг расмий вакилининг ўз оғзи билан айтган интервьюсини қўйдик. Бу маълумотлар элчихонанинг расмий сайтида ҳам турибди, дейди Ботиржон Шермуҳаммад.

Би-би-си Ўзбек хизмати ўзбекистонликларга Россияда паспорт берилиши борасида юзага келаётган саволлар буйича консулликдан ҳозича изоҳ ололгани йўқ.

Лекин фаоллар Россиядаги Ўзбекистон консулликлари ишини бу ердаги мигрантлар сонига кўра эҳтиёжига мослаб қайта кўриб чикиши керак, деган фикрда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси расмий сайтида кўрсатилишича, консулликдан хорижий паспорт олиш учун давлат божи 160 АҚШ долларидан 230 долларгача белгиланган.

Юристга кўра, Ўзбекистоннинг Россияда фаолият олиб бораётган 7 та консулликларида паспорт расмийлаштириб бериш белгиланган, аммо муҳожирлар жойлардаги консулликлар буни рад этишмоқда.

Россия дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар турли иш, юмуш ва таҳсилда банд давлати бўлади.

Пандемияга қадар, Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар сони биргина расмий рақамларнинг ўзида икки миллиондан ортиқ экани айтилган.

Ўзбекистоннинг Москвада элчихонаси, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербург шаҳарларида Бош консулхоналари фаолият юритиб келиши маълум.

Расмий Тошкент ўтган тўрт йил ичида Россия илова дунёнинг ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп давлатларида ўзининг дипломатик ва масъул идоралари ваколатхоналари сонини ошириш режаси ва ҳаракатида экани кўрилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek