You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Америка президентини халқ сайламайдими? Унда ким? AQSh saylovlari va Tramp
2016 йилги президентлик сайловларида Доналд Трамп Ҳиллари Клинтондан 3 миллион камроқ овоз олса ҳам, президент этиб сайланганди.
Бу яна юз бериши мумкин.
Бунга АҚШ президентини сайлаш услуби сабабчи.
Келгуси ноябрда америкаликлар сайловда овоз беришга чиқишганида бевосита Доналд Трамп ё Жо Байден учун эмас, балки "сайловчилар коллегияси" (electoral college) аъзоларига овоз берадилар.
Сайловчилар коллегияси сўнг президентни сайлайди.
Ҳар штатда муайян сондаги шундай сайловчилар бор. У сон тахминан шу штат аҳолиси сонига мутаносиб бўлади.
Ҳозирда АҚШ бўйлаб 538 нафар шундай сайловчи овози мавжуд.
Президентликка номзод сайловда ғалаба қозониши учун бунинг ярми, яъни 270 ё ундан ошиғини олиши керак.
Аксар штатларда халқ овозини ютган номзод сайлов коллегиясининг овозини ҳам олади.
Масалан, бир номзод Калифорния штатидаги халқ томонидан берилган овозларнинг 99% ё 51%ини олса ҳам, фақат белгиланган 55та коллегия овозини олади.
Шу тариқа, умумийла, бир штатда камроқ овоз олган номзод барибир мамлакат бўйлаб аксар коллегия овозларини олишга эришиши ва президент бўлиши мумкин.
Бу охирги бешта АҚШ сайловидан иккитасида юз берди. Тарихда бу кам содир бўлган.
Мана шу тизим туфайли президентликка номзодлар 270 сайловчининг овозини олиш учун асосан етарли штат коллегияларида ғолиб чиқишга куч сарфлайдилар.
Хўш, коллегия сайловчилари ўзи ким?
Уларни одатда штатлардаги турли қоидаларга асосан икки асосий партия тайинлайди. Улар сўнг сайлов кунида расман тайинланади.
Улардан ўша штатдаги энг кўп халқ овозини олган номзодни тасдиқлаш кутилади.
Аммо, баъзи штатларда улар ўзлари истаганча ҳам овоз бера олади. (Бу кам юз беради)
Йиллар оша бу тизимни ўзгартиришга чақириқлар янграмоқда.
Лекин, ҳозирча сайловчилар коллегияси услуби амалда қоляпти.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek