Дунё, янгиликлар ва таҳлил: Америкага ҳужум қилган Ал-Қоида қаерда?

Firefighter pauses in rubble on World Trade Center (9/11/01)

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ал-Қоида ҳужумидан кейин - 11 сентябр, 2011
    • Author, Мина Ал-Лами
    • Role, Жиҳодчи медиа мутахассиси, BBC Monitoring

АҚШда 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган террор ҳужумига ҳам 19 йил бўлди. Афғонистонда марказлашган, ҳужумни амалга оширган жиҳодчи гуруҳ - Ал-Қоида эса пароканда аҳволда ҳозир.

Гуруҳнинг Суриядаги шохобчасининг июнь ойида рақиб кучлар томонидан дами ўчирилди. Яманда эса унинг раҳнамоси АҚШ дрони ҳужумида ўлдирилгач, исёнчи кучлар қўлида мағлубият аламини тотиб кўрди. Шимолий Африкадаги етакчиси июнь ойида Малида француз ҳаво ҳужумида ўлдирилди, унинг ўринбосари эса ҳамон тайинланмаган.

Бу орада Ал-Қоиданинг бош раҳнамоси Айман аз Завоҳирий ўзи учун ноодатий шаклда бир неча ойдан буён кўринмай қолди, бу эса унинг ўлгани ёки ногирон бўлиб қолгани ҳақида тахминларни урчитмоқда.

Аммо Ал-Қоиданинг Сомали ва Малидаги Африка шохобчалари хали ўз кучини сақлаб қолган.

Мафкуравий жиҳатдан Ал-Қоида жиҳодчи гуруҳлар дуч келадиган танлов қаршисида турибди: оддий мусулмонларни ўзига яқинлаштириш учун ўзини замонавийлаштириш ва мослашувчан бўлиш ёки қатъий жиҳодий тамойилларига ёпишиб олиб, аксар мусулмонларни ўзидан бегоналаштириш.

Ҳар икки йўлнинг ҳам ўзига яраша хавфлари бор.

Биринчи йўл танланса, гуруҳнинг жиҳодчилик эътиқодига путур етади, гуруҳ ичида бўлиниш юзага келиб, қаттиққўл мавқе тарафдорлари ажралиб чиқиши мумкин. Иккинчи йўл эса гуруҳнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклайди, ҳатто унинг бутунлай чўкишигача олиб бориши мумкин.

Охирги муваффақиятсизликлар

Сурияда Ал-Қоиданинг эълон қилинмаган тармоғи - Ҳуррас уд дин ўз ўрнини топа олмади. Бунинг сабаби бир томондан жиҳодчиларнинг ўзаро адовати бўлса, бошқа томондан АҚШ етакчилигидаги коалициянинг ал Қоида етакчиларини яқиндан кузатувидир.

Сурияликлар Ал-Қоидани ҳукумат ва халқаро чоралар учун баҳона ва хавф сифатида кўргани боис, гуруҳ оддий аҳоли орасида оммалашмади.

Ҳуррас-уд дин ўзидан кучлироқ бошқа жиҳодчи гуруҳнинг ҳужуми ҳамда етакчисининг АҚШ ҳаво ҳужумига тутилиши ортидан икки ойдирки овози чиқмай қолди.

Гуруҳнинг Ямандаги тармоғи - Араб яриморолидаги Ал-Қоида (АЯАҚ) қачонлардир гуруҳнинг энг қўрқинчли тармоғи эди. Аммо бу йил бир неча зарбага учради ва ҳозир ташкилотнинг энг нофаол қисмига айланиб қолди.

АЯАҚ январь охирларида АҚШ дрони ҳужумида етакчисидан айрилди, яқинда Байда вилояти марказидаги ўзининг муҳим истеҳкомини Ҳусий исёнчиларига бой берди.

Йиллар давомида гуруҳ таркибига қўшилиб олган жосуслар унинг етакчи шахсларини нишонга олишга кўмак бердилар.

Шунингдек, у ички зиддиятлар гирдобида ҳам қолган.

Бу йил юз берган бир ҳодиса АЯАҚ ҳамон ўзининг энг қўрқитадиган ўйинини ўйнаётганини кўрсатди: Ғарбда "ёлғиз бўри" ҳужумларини уюштириш.

Феврал ойида гуруҳ Флоридада жойлашган Пенсакола ҳарбий денгиз кучлари базасида ўтган декабрь ойида юз берган даҳшатли отишма ортида турганини маълум қилди. Отишмани Саудияда ҳарбий таълим олган Муҳаммад Алшамроний амалга оширган бўлиб, унинг ал Қоида билан алоқаси бўлганини АҚШ кейинчалик тасдиқлади.

Исломий Мағрибдаги Ал-Қоида (ИМАҚ) гуруҳнинг энг нофаол тармоғи, у ҳам июнь бошларида французларнинг Малида уюштирилган ҳужумида етакчисини йўқотди.

Уч ой ўтса ҳамки, гуруҳ ҳали ўз етакчиси ким бўлганини маълум қилгани йўқ.

Нима учунлиги тушунарсиз, аммо ҳар нима бўлганда ҳам, етакчи ўрни бўш туриши гуруҳга салбий таъсир қилади.

1990 йил бошида ўта экстремист Қуролли Исломий Гуруҳ (ҚИГ) қолдирган салбий меросдан сўнг Жазоир ва Шимолий Африка ал Қоида кириб бориши мушкул кечаётган ҳудудлигича қолмоқда. Ўшанда кўплаб жазоирлик оддий одамлар қурбон бўлган эди.

Эътиборини Малига қаратган Жамаат Нусрат ул Ислам вал Муслимин (ЖНИМ) 2017 йил мартида ташкил топган бўлиб, у ҳам Буркина Фасо ва гоҳида Нигерда ҳаракат қилади.

Ал-Қоиданинг Сомалидаги тармоғи аш Шабабдан кейин ЖНИМ гуруҳнинг энг фаол тармоғи саналади.

ЖНИМ ҳужумлари асосан маҳаллий ҳарбийлар ва хорижий кучларга, хоссатан, Саҳелдаги французларга қарши қаратилган.

Аммо кейинги ойларда Исломий Давлат (ИД) гуруҳига қарши курашлар манзарасида бу гуруҳ эътибордан четга чиқиб қолди.

Февралда ЖНИМ Мали ҳукумати билан музокараларга очиқлигини маълум қилди, аммо август ойида ҳукуматнинг ағдарилиши ва янгисининг ҳокимиятга келиши билан ЖНИМнинг тақдири ва келгуси қадамлар қай томон бўлиши мавҳум қолмоқда.

Former AQAP leader Qasim al-Raymi

Сурат манбаси, AQAP propaganda

Сурат тагсўзи, Қосим ал-Райми

Ал-Қоиданинг Сомалидаги тармоғи аш Шабабдан кейин ЖНИМ гуруҳнинг энг фаол тармоғи саналади.

ЖНИМ ҳужумлари асосан маҳаллий ҳарбийлар ва хорижий кучларга, хоссатан, Саҳелдаги французларга қарши қаратилган.

Аммо кейинги ойларда Исломий Давлат (ИД) гуруҳига қарши курашлар манзарасида бу гуруҳ эътибордан четга чиқиб қолди.

AQIM propaganda poster

Сурат манбаси, AQIM propaganda

Февралда ЖНИМ Мали ҳукумати билан музокараларга очиқлигини маълум қилди, аммо август ойида ҳукуматнинг ағдарилиши ва янгисининг ҳокимиятга келиши билан ЖНИМнинг тақдири ва келгуси қадамлар қай томон бўлиши мавҳум қолмоқда..

Қуддусга йўналтирилган кампания

Аш-Шабаб шубҳасиз ҳозирги вақтда ал Қоиданинг энг кучли ва энг катта тармоғидир.

Бу гуруҳ Сомали жанубида ўз ҳудудига эга бўлиб, марказий ва жанубий Сомалининг аксар қишлоқ жойларида ҳукамолик қилади.

Бунга қўшимча, аш Шабаб Сомали ичида тез тез ва қўшни Кенияда гоҳида кенг миқёсли амалиётларни амалга ошириб туради.

Унинг ана шундай катта амалиётларидан бири АҚШнинг Кениядаги Манда Бэй ҳарбий базасига январда қилинган ҳужум бўлди. Ҳужумда уч америкалик халок бўлди ва бир неча учоқ йўқ қилинди. Энг охиргиси августда Магадишудаги ҳукумат расмийлари келиб турадиган соҳилбўйи меҳмонхонага ҳужум бўлди. Бу ҳужумда бир неча ўн киши қурбон бўлди.

Аш-Шабаб ва ЖНИМнинг йирик ҳужумларидан руҳланган ал Қоида 2019 йил ўзининг Қуддусга йўналган ҳарбий ва ташвиқот кампаниясини бошлади. 2020 йилда у "Фаластинни озод қилиш"ни ўзини бош мақсади сифатида эълон қилди ва АҚШни ўзининг доимий биринчи рақамли душмани эканини таъкидлади.

Propaganda picture of Al-Shabab

Сурат манбаси, Al-Qaeda propaganda

Америкага мурожаат

Ал-Қоида раҳнамоси Айман аз Завоҳирий бу йил май ойида бир марта видео мурожаат билан чиқди.

Шундан бир ой илгари ИД тарафдорлари аз Завоҳирийни ўлган ёки инсульт оқибатида ногирон бўлиб қолгани ҳақида тахмин қилаётган эди. Улар Завоҳирийнинг янги видеоларда кўринмай қолгани ёки муҳим воқеаларга шахсан изоҳ бермай қўйганига асосланаётганди.

Ал-Қоиданинг марказий бошқарувидаги бир неча шахс Афғонистон Покистон чегара ҳудудида бир неча йил давомида ўлган ёки Сурияда АҚШнинг дрон ҳужумларида ўлдирилган.

Al-Qaeda leader Ayman al-Zawahiri

Сурат манбаси, Al-Qaeda propaganda

Сурат тагсўзи, Ал-Қоида раҳнамоси Айман аз Завоҳирий

Февралда АҚШ Толибон ўртасида тузилган тинчлик сулҳида Толибон глобал жиҳодчи гуруҳларга бошбана бермаслиги таъкидланган эди. Бу сулҳ ал Қоида етакчиларининг хавфсиз жой топишини янада мураккаблаштирди.

Шу аснода, ал Қоида глобал соғлиқ инқирози ва АҚШдаги норозиликлардан ўзининг аксил АҚШ мавқеини мустаҳкамлашда фойдаланишга уринмоқда.

Гуруҳ Ғарб жамияти, айниқса, америкаликларга мурожаатан уларнинг ҳукуматлари пандемияга қарши чора кўра олмаётгани, афро америкаликларга нисбатан "ирқчи" муносабатда бўлаётганини таъкидлаб, буни фақат қуролли кураш билан ўнглаш мумкинлигини уқтирмоқда.

Аммо АҚШ ҳудудида содир этилган энг йирик террор ҳужуми учун жавобгар гуруҳнинг бу гаплари америкаликларга таъсир қила олиши эҳтимоли оз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek