Дунё виждонидаги доғ: мусулмонлар қирғин қилинган ва зўрланган кун

Сурат манбаси, Getty Images
"Кўчишни истаган барча - ёш-қари, катта-кичик, ҳеч ким кўрқмасин. Сизга зарар етказмаймиз".
1995 йили 11 июль куни Босния-Герцоговинадаги Сребриница шаҳрига кирган серб кучлари мусулмонларга худди шундай дейишади.
Аммо икки ҳафта ичида улар 8 минг нафардан кўпроқ мусулмон ўғил болалар ва эркакларини ўлдиришади.
Европа тупроғида Иккинчи Жаҳон Урушидан бери бундай қиғинбарот бўлмаганди.
Серб кучлари қўмондони Ратко Младич тинч аҳолига қўрқманг, деб айтса-да, унинг кучлари 10 кун давомида тиним билмай мусулмонларни қиришади ва таҳқирлашади.
Мусулмонлар қирғини давом этаркан, ҳудуд хавфсизлиги учун масъул бўлган БМТ кучлари ҳеч нарса қилишмайди.
Мусулмонлар қандай қирғин қилинганди? Видео:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Сребриница қирғини Босния серблари мусулмонларига қарши қилинган геноциднинг бир қисмидир
Собиқ Югославия парчаланар экан, унинг қатор минтақаларида урушлар чиққан эди.
Босния-Герцоговинада эса Мусулмон боснияликлар, Православ серблар ва Католик хорватлар яшашган
1992 йилги референдумда Босния-Герцоговина мустақиллик эълон қилган ва АҚШ ҳамда Европа давлатлари бу ёш мамлакат мустақиллигини тан олишганди.
Аммо Босния серблари референдумни тан олишмайди.
Сўнг Сербия ҳукумати тарафидан дастакланган Босния серблари ёш мамлакатга ҳужум қилишади.
Улар "Буюк Сербия" қуриш учун бу ҳудуддаги мусулмонларни йўқотишни бошлайдилар.
Босния мусулмонлари ёки Бўшноқлар ҳам аслида славян ҳалқ.
Аммо улар ҳали ўрта асрларда, Усмонли турклари даврида Ислом динини қабул қилишган.
Мусулмонлар қирғини

Сурат манбаси, Getty Images
Босния серб кучлари Сребриницани қўлга оларкан, мусулмонлар қочишга уринишади.
Серблар ўспирин ўғил болалар ва эркакларни ажратиб олиб, отиб ўлдиришади.
Улар оммавий қабрларга ташланади ва устидан бульдозер юргизилади.
Хабарларга кўра, баъзи мусулмон эркаклар тириклайин кўмилади.
Оталар кўз ўнггида болалари ўлдирилади, яъни мусулмонлар ўз фарзандлари ўлдирилишини кўришга мажбурланади.
Аёллар ва ёш болалар ҳудуддан қочишга интилишади.
Серб кучлари улар ичидан ёш муслима аёлларни ажратиб олишади.
Муслималарни зўрлаш ва таҳқирлаш бошланади.
Гувоҳларга кўра, кўчалар жасадларга тўлиб кетади.
Етарлича қуролланмаган халқаро кучлар бу сербларнинг зўравонлигига қарши ҳеч нарса қилмайди.
Аксинча, ўз қароргоҳида жон сақлаётган 5 минг нафарга яқин мусулмонни ушлаб, сербларнинг қўлига топширади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002














