Эрон: Ор-номус қотиллигини тўхтатишга президентнинг қурби етадими?

Photo of Romina Ashrafi taken from a death notice in Gilan province, Iran

Сурат манбаси, Twitter

Сурат тагсўзи, Хабар қилинишича, Ромина Ашрафий уйига қайтса ўлдиришларидан хавотирда эканини полицияга айтган
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Эронда кўпчиликни ғазаблантирган "ор-номус" қотиллиги деб кўрилаётган жиноий иш бўйича 14 ёшли қизини ўлдирган ота ҳибсга олинган.

Эрондаги маҳаллий матбуот хабар қилишича, мамлакат шимолидаги Ғилон вилоятида Ромина Ашрафий уйидан қочиб кетган, 14 ёшли қизининг кўнгил қўйган 35 яшар эркакка турмушга чиқишига отаси қарши бўлган.

Уйидагилари бу ҳақда полицияга мурожаат қилганидан кейин полиция жуфтликни топган ва Роминани уйига қайтарган.

У полицияга уйига қайтса ўлдиришлари мумкинлигидан хавотирда эканини айтган.

21 май тунида отаси қизининг хонасига кириб ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Gilkhabar.ir веб-сайти хабарига кўра, отаси қизининг бошини ўроқ билан танасидан жудо қилган ва қўлидаги ўроғи билан кўчага чиқиб қизини ўлдирганини тан олган.

Шундан сўнг Эрондаги кўплаб газеталар Ромина фожеасини бош саҳифага олиб чиққанлар.

"Ота-онасининг хавфсиз бўлмаган уйи" деган сарлавҳа қўйди ўзининг мақоласига Эронда нашр этиладиган ислоҳотпарвар Эбтекар рўзномаси.

Эбтекар нашри Эрондаги жорий қонунчилик қизлар ва аёлларни муҳофаза қилишга қодир эмаслигини урғулаган.

Айни пайтда Твиттерда #Romina_Ashrafi ҳештаги оммалашган, кўпчилик фойдаланувчилар ушбу қотиллик ва Эрондаги жамиятнинг патриархал табиатини қоралаганлари кузатилган.

Эроннинг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича собиқ вице-президенти ва бугунги кунда Эрон Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятини котибаси Шаҳиндохт Молаверди шундай деб ёзди: "Ромина "ор-номус" қотиллигининг биринчи ҳам, охирги ҳам қурбони эмас".

Молаверди хоним ёзишича, бундай қотилликлар олдини оладиган қонунчилик ва маҳаллий маданиятдаги ўзгаришлар юз бермагунча, улар давом этаверади.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Presentational white space

Эрон жиноят кодексида "ор-номус қотиллиги" ёки оилавий зўравонликда боласини ўлдирган ёки жисмоний шикаст етказган ота-она ёки қариндошларга енгил жазо турлари белгиланган.

Presentational grey line

"Ор-номус" ё "шараф қотиллиги" нима?

Бу жиноят оиласи аъзолари, қариндошларини омма олдида шарманда қилди деб оиласи аъзосидан бирини ўлдириш бўлиб, кўпинча бундай қотиллик қурбонлари қизлар, аёллар бўладилар.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Human Rights Watch халқаро ташкилоти бундай қотилликларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни келтиради:

  • келишилган никоҳга рози бўлмаслик
  • жинсий тегажоғлик ёки жинсий зўрлаш қурбонига айланиш
  • никоҳсиз жинсий алоқа қилиш

Аммо Эронда "ор-номус қотиллиги" деб кўриладиган қотилликлар арзимас сабабларга кўра ҳам содир этилади. Бундай сабабларга "очиқ-сочиқ кийинди", "енгилтаклик намойиш этди" ёки "бўйсунмади", деган важлар ҳам кўрсатилади.

Presentational grey line

Агар Эронда эркак ўз қизини ўлдирганликда айбдор деб топилса, уч йилдан 10 йигача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Бошқа қотилликларда эса ўлим жазоси ёки хун тўлаб талаб қилинади.

Эронда "ор-номус қотиллиги" қурбонларининг сони қанчани ташкил этиши борасида аниқ статистик маълумотлар йўқ.

Бироқ АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бундай қотилликларнинг қишлоқ жойларида ва қавмлар назоратидаги ҳудудларда ҳамон учраётгани қайд этилган.

Ҳукумат мажлисида Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Ромина Ашрафийнинг ўлдирилганидан афсус билдирган ва аёлларга нисбатан зўравонликни кўзда тутган қонунчиликни қаттиқлаштиришга чақирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek