Ор-номус қотиллиги: 'Мен қандай омон қолдим?'
Жорий йил бошларида Покистонда ҳомиладор аёлнинг ўз оиласи тарафидан ўлдирилиши "ор-номус қотиллиги" муаммосини диққат марказга олиб чиқди.
Аёлнинг жонига оиласи изнисиз бировга турмушга чиққани учун қасд қилинганди. У калтаклаб ўлдирилган.
Ўтган йил Покистон бўйлаб 900та худди шундай "ор-номус қотиллиги" қайд қилинган.
Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, жиноятга масъуллар ўта камдан-кам ҳолатлардагина жавобгарликка тортилади ва жонига қасд қилинган аёллар қарийб омон қолишмайди.
Аммо, Би-би-си мухбири Амбар Шамсий бу кўргиликдан тирик қолган келинчак билан учрашишга муваффақ бўлган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02