Коронавирус: Эчкилар эгаллаган шаҳар

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Эчкилар подаси шаҳар марказига кириб келишди, боғлардаги гуллардан тотиб кўришди, маза қилиб сакрашди...

122 та ёввойи Кашмир эчкилари Уэлснинг Llandudno шаҳарчасининг марказига қадар ҳеч бир қаршиликсиз етиб олишган.

Шаҳар ҳокимига кўра, коронавирус туфайли одамлар ўз уйларида ўтиришгани учун ҳам эчкилар ўзларига эрк беришган.

"Бу эчкилар жуда қизиқувчан бўлишади, қарашса шаҳарда одам йўқ, шунинг учун ҳам меҳмон бўлишга қарор қилишган", дейди у.

Эчкилар шаҳарча марказидаги гулларни ўз болалари билан маза қилиб ейишган.

Шаҳарликлар учун эса улар текин томошага айланган. Айниқса, уйда "қамалиб" ўтирганларнинг кўзлари қувнаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek