Коронавирус нима, қайси босқичда ва қачон тугайди? - O'zbekiston, Dunyo

Коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус Ўзбекистон дохил дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатига ёйилди. Қачон бошланди, қайси босқичда ва қандай тўхтатиш мумкин?

Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган ва Covid-19 номи берилган касалликни келтириб чиқарган коронавирус Антарктикадан ташқари барча қитъаларга ва 170 дан ортиқ мамлакатга ёйилди.

15 март куни Ўзбекистон Франциядан қайтган бир фуқарода вирус тасдиқланганини эълон қилди.

Орадан бир ун ўтиб, касалланганлар сони 11 кишига етди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти коронавирусни пандемия деб атади.

19 март пайшанба ҳолатига дунё бўйича коронавирусни юқтирганлар сони 218 минг киши, вафот этганлар 8900 дан ортиқ.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистонда вирусни юқтирганлар 23 киши, ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Эпидемия тарқаши кўпгина давлатларда дезинфекция ва тиббий ниқоб тақчиллиги ҳамда озиқ-овқат дўконларининг бўшаб қолишига сабаб бўлди.

Қандай тарқади?

Вирус биринчи марта декабр ойида тарқади. Жаҳон соғлиқ ташкилоти 11 феврал куни унга Covid-19 номини берди.

Ушбу ном "корона"нинг "ко"си, "вирус"нинг "в"си ҳамда инглизча "касаллик" (disease) сўзининг "д" ҳарфларидан олинган.

Белгилари нима?

Вирусга чалинганларда олдинига тана ҳарорати кўтарилиши - иситма кузатилади.

Орқасидан қуруқ йўталдан шикоят бўлади. Бир ҳафтадан кейин эса, нафас қисиши пайдо бўлади.

Коронавирусда ўртача шамоллаш белгиларидан тортиб, ўлимга олиб келадиган оғир симтомларгача кузатилиши мумкин.

Касаллик Хитойнинг 11 миллионлик Ухан шаҳридаги денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозордан чиққани тахмин этилади.

Коронавирус

Сурат манбаси, Getty Images

Жаҳон соғлиқ ташкилотига кўра, касалликнинг илк белгилари кўрилгунча 14 кун вақт ўтиши мумкин.

Айрим тадқиқотчилар бу муддатни 24 кунгача дейишади.

Хитойлик мутахассисларга кўра, айримлар умуман аломатларсиз касалликни тарқатган ҳолатлар ҳам бўлиши ҳам мумкин.

Вакцина топилдими?

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш устидаги ишлар давом этмоқда.

Баъзи вакциналар ҳайвонларда синаб кўриш босқичида экани айтилган.

Агар ижобий натижа берса, келаётган ойларда инсонларда синалади.

Инсонларда ҳам ижобий натижа бергани тақдирда, уларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш учун анча вақт керак бўлади.

Қандай даволанмоқда?

Ҳозирча коронавирус муолажасида ҳар қандай вирусни даволашдаги асосий тамойиллар қўлланмоқда.

Бу - беморнинг иммунитет тизими вирус билан курашда уни енгигунича барча органларнинг фаолиятини дастаклаб туриш, жумладан, сунъий нафасни сақлаш.

Коронавирус

Шу билан бирга, дунё бўйлаб баъзи янги дори-дармонлар ҳам синовдан ўтказилаётгани маълум.

Хитой касалларни муолажа қилишда собиқ СССРда ишлаб чиқарилган Арбидолдан ҳам фойдаланганини айтган.

Шунингдек, Японияда оддий гриппга қарши ишлатиладиган фавипиравир препарати ҳам самарали бўлгани айтилмоқда.

Қандай ҳимояланиш мумкин?

•Қўлларингизни ювинг - совун ёки антисептик геллар вирусни ўлдириши мумкин.

•Йўталганда ёки аксирганда оғзингиз ва бурнингизни рўмолча ёки салфетка билан ёпинг, кейин вирус тарқалишининг олдини олиш учун қўлларингизни ювинг.

•Қўлингизни кўзларингиз, бурнингиз ва оғзингизга теккизишдан тийилинг. Қўлларингиз вирус бор жойга теккан бўлса, вирус юқиши мумкин.

•Аксирган, йўталган ва тана ҳарорати баланд бўлганлардан узоқ туринг. 1 метргача узоқ туриш вирус юқишидан сақлайди.

Қанчалик ҳалокатли?

Жаҳон соғлиқ ташкилотининг 44 минг нафар беморга таяниб ўтказган тадқиқоти натижалари қўйидагича:

•81% одамда енгил ўтади.

•14% да жиддий.

•5% одам оғир касалланади.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 3% ни ташкил этади.

Касаллик 9 ёшдан пастдаги болаларда унча кузатилмаган.

80 ёшдан тепа ва нафас йўли хасталиги бор инсонларда ўлим даражаси баланд.

Коронавирус

Аммо бу рақамларнинг ҳаммаси ҳам ишончли эмас.

Ҳар йили 1 миллиардга яқин одам оддий гриппга чалинади ва ундан вафот этадиганлар нисбати 290 минг билан 650 минг орасида.

Гриппдан ўлим ҳолатларининг жиддийлиги ҳар йили ўзгариб туради.

Коронавирус бошида ҳайвондан инсонга ўтган.

BBC

Аммо эпидемияга айланишига сабаб инсон организмида мутацияга учраб, инсонларга юққанидир.

Охирги 10 кунда вируснинг инсонлардан инсонларга юқиш тезлиги ортгани кузатилмоқда. Аммо бу мутация натижасими, йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Вакцинанинг ишлаб чиқилиши энг кам бир йил вақт олиши мумкин. Унгача энг самарали восита вирусни юқтирганларни аниқлаб, карантинга олишдир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek