Москва кўчаларида сунъий қор: Ўзбек фаррошларига осон бўлдими ё қийин?

Artificial snow on Tverskaya, 29 Dec 19

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Москванинг Тверская кўчасига ётқизилган сунъий қор
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия расмийларининг билдиришларича, 2019 йилнинг декабри пойтахт Москвада 1886 йилдан буён қайд қилинган энг илиқ декабр бўлган.

"Қорсиз янги йил янги йил бўладими?" деган Москва мэрияси пойтахт марказига сунъий қор тўшашга қарор қилди.

Ахлат ташийдиган машинада қор келтириб тўкилаётгани социал тармоқларни "қиздириб юборди".

Твиттердаги @WildWildMoscow шундай ҳазил қилди: "Москва бюджети ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин. Ҳатто қишни ҳам".

Аммо 30 декабр куни озроқ қор ёғиб берди ва ҳаво ҳарорати совиши башорат қилинди.

Қишнинг Россияга илиқ келиши глобал иқлим ўзгаришининг таъсири деб кўрилмоқда, Ер сайёрасининг қутбга яқин минтақаларида рекдорд даражада кўп музликлар эриши кузатиляпти.

Artificial snow on Tverskaya, 29 Dec 19

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Йилнинг бу кунларида Москвада рекорд даражада совуқ ҳаво ҳароратлари кузатиларди

Москва ҳокимлиги расмийлари шаҳарнинг асосий кўчаси - Тверская атрофига сунъий қор ётқизилганини, декабрнинг охирги дам олиш кунларида Қизил Майдон ва байрам кунларида транспорт ҳаракати тўхтатилган бошқа кўчалар оппоқлаштирилганини айтганлар.

Москва мэриясининг расмий мулозими Алексей Немерюк сўзларига кўра, Тверскаядаги оз миқдордаги қор сноубордчилар учун Янги йил кайфиятини ҳосил қилиш учун" ётқизилган.

Расмийларнинг сўзларига кўра, Москванинг ВДНХси ва бошқа кўнгилочар паркларидаги музларни парчалаб сунъий қор ясалган.

Видео тагсўзи, Би-би-сининг Илм-фан масалалари бўйича мухбири Дэвид Шукман шимолий ва жанубий қутбдаги музликлар эриши нақадар хавотирли экани ҳақида ҳикоя қилади(Видео инглиз тилида)

18 декабр куни Москвада ҳаво ҳарорати +5,6 даражани кўрсатган.

Бу 1886 йилдаги декабрдаги рекорд даражадаги юқори ҳароратдан ҳам баланд бўлгани айтилмоқда.

Мухбирларнинг ёзишларича, ҳаво ҳароратини юқори бўлгани, қор йўқлиги айрим москваликларнинг ҳафсаласини пир қилган.

Бундан олдинроқ россиялик иқлимшунос Владимир Семёнов, қишнинг илиқ келиши глобал исишнинг оқибати, деб айтган, бундан кейин Россияда бундай илиқ қишлар кўпроқ кузатилади, дея башорат қилган.

Владимир Семёновнинг РИА Новсти ахборот агентлигига айтишича, "сўнгги 30 йилда Москва вилоятининг қишдаги ўртача ҳарорати 4 даражага кўтарилган. Бу жуда кўп дегани. Биз декабрдан ноябрга сакрадик".

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Путин иқлим ўзгаришидан огоҳ

2019 йилнинг ёзи Россия учун ҳар қачонгидан ҳам совуқ келган.

БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро ҳайъати огоҳлантиришича, инсоният табиатнинг вайронакор таъсири олдини олиш учун глобал ҳаво ҳарорати кўтарилишини 1,5 даражадан оширмаслиги лозим.

Россия Президенти Владимир Путин иқлим ўзгариши Россия учун катта муаммолар келтириши мумкинлигини тан олди.

Ўзининг анъанавий йиллик матбуот анжумани пайти Президент Путин Россиянинг ўртача ҳаво ҳарорати глобал ўртачага нисбатан икки баробар юқори эканини айтди.

"Биздаги бутун бошли шаҳарлар Арктика доирасининг адабий музликларида барпо этилган. Агар бу музликлар эришни бошласа, бунинг оқибатлари биз учун қандай бўлиши мумкин? Жуда жиддий", деб айтган Президент Путин 19 декабрдаги матбуот анжумани пайти.

"Биз бу ўзгаришларнинг салбий оқибатларини имкон қадар камайтиришга ҳаракат қиламиз", деган Россия президенти.

Аммо жаноб Путин иқлим ўзгаришига инсоният фаолиятининг таъсирини савол остига олган.

"Инсониятнинг иқлим ўзгаришига таъсирини ҳисоблаб чиқиш жуда қийин, ўзи бу нарса имконлими?", деган Президент Владимир Путин.

Россия пойтахти кўчаларини қор, лой ёки ахлатдан тозалаш ишларига ўзбекистонликлар кўп жалб этилгани ҳеч кимга сир эмас.

Қор кам ёққани Ўзбек фаррошларининг юмушини камайтирмаслиги аниқ.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek