Ўзбекистон-Россия: Бизда одамлар қўрқоқ бўлиб бўлди - ўзбек мигрант

knews.kg

Сурат манбаси, knews.kg

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Андижонлик Аббосбек Анорбоев Москвадаги қурилиш ташкилотларининг бирида сантехник бўлиб ишлайди. У коллежда ҳуқуқшуносликка ўқиган, шу йўналишдаги олийгоҳга кирмоқчи эди.

Ўқишдан йиқилганидан сўнг отасининг таклифи билан 18 ёшида Россияга ишлашга кетди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

У аввалига Курган шаҳрига келиб, олийгоҳга киради ва муҳандислик йўналишида таҳсил ола бошлаган. Аммо тил борасидаги тўсиқ ва ўзи қизиқмаган соҳа бўлганлиги боис, ўқишни ташлаб, Москвага келган.

«Курганга мослашиш мен учун қийин бўлган, кичик ва совуқ эди. Москва эса катта шаҳар - мен ундан ҳамиша нимадир оламан».

- 25 йил бошқа тузумда яшаб ўқидик. Ҳамма ақллилар бу ерда, Россияда «дангасалар» юрибди, деган фикримиз бўлган, шундай дейишган - онгимизда қолган, - дейди Аббосбек.

Унинг фикрини ўзгаришига нима сабаб бўлди?

«Коллежда ўқиб юрганимда президентлик сайлови бўлди, - хотирлайди Аббосбек. - Дарсда домламиз «амал қилиш муддати тугади, бошқа сайланмайди», деди. Мен қонунга амал қилинади, деб ўйладим. Шу пайтларда уйимизга меҳмон келиб қолди-да, «шу барибир ўзини ўзи сайлаб олади», деди. Роса тортишдим: «Бизда қонунлар, Олий мажлис зўр ишлайди» деб уларни енгдим. Орадан кўп ўтмай, яна ўша президент бўлиб турибди-да! Шундан кейин кўнглим совуди, бизда қонунлар ишламас экан».

Аббосбек Россияга келганидан сўнг шахсий кузатишлари ва таҳлиллари натижасида дунёқараши ўзгарганини, келгусида ўқишни давом эттириб ҳуқуқшунос бўлиш, сўз эркинлиги учун, коррупцияга қарши курашиш ва халққа хизмат қилиш мақсадида эканини айтади.

- Ўзбекистонда одамлар ўз ҳаққини талаб қилишдан қўрқаяпти. Шу нарсага етиб келдик. Бизда одамлар қўрқоқ бўлиб бўлди. Ортиқча бир гап гапирасан - ё машина уриб кетади, ёки йўқолиб қоласан. Ёки жиннихонага тушасан. Озгина тинчиб қолганди, бу яна кучайди, - ватандаги вазиятлар бўйича кузатувларини гапиради Аббосбек.

Адолатли давлат ва жамият ҳақида кўп ўйлашини айтган муҳожир йигитнинг катта орзуси бор.

- Неча йилларки, онам Ўзбекистон фуқаролигини ололмаяптилар. Хужжатларни йиғамиз, топширамиз, берилмайди. Орзуим онамга паспорт олишда кўмаклашиб, ҳажга юбориш, - дейди Аббосбек.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek