You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Трамп нега 200 минг одамни АҚШдан чиқариб юбормоқчи?
2001 йилдаги ҳалокатли зилзиладан сўнг Америка ҳукумати минглаб сальвадорликларга Вақтинчалик ҳимоя мақомини берганди.
Энди эса 200 минг сальвадорликни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи.
Бу каби мақом (TPS) табиий офат ёки урушлардан зарар кўрган давлатлар фуқароларига берилади.
Аммо Трамп маъмурияти сальвадорликларга бу мақомни беришни тўхтатди ва улардан 2019 йил сентябригача АҚШни тарк этишни сўрамоқда.
Ўтган йили 65 минг никарагуалик ва ҳаитиликларга ҳам ҳимоядан маҳрум бўлишлари айтилган.
АҚШ ҳукуматининг айтишича, ҳимоя вақтинчалик эди ва Сальвадор ҳозирда хавфсиз.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002