Шунча ИШИД жангариси қаерга ғойиб бўлишди?

Хавижа

Сурат манбаси, video

Бугун бу саволга, ҳатто, ИШИД сафларида жанг қилган жангариларнинг ўзлари ҳам жавоб бера олишмаётир.

Дейлик, яқинда Ироқ ҳукумати назорати остига ўтган биргина Хавижада 2 мингдан ортиқ ИШИД жангариси борлиги ишонилган.

Ҳозир эса, улар аксариятининг ҳеч бир дараги йўқ: ҳеч ким уларнинг қаёққа ғойиб бўлганини билмайди.

Хавижани ИШИДдан тозалашга қаратилган ҳарбий амалиётлар сентябрь ойида йўлга қўйилган.

Ўшандан буён шаҳарни минглаб одамлар тарк этишган.

Айрим эҳтимолларга кўра, катта сондаги ИШИД жангарилари улар билан бирга Хавижадан қочиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Бу каби саволлар Яқин Шарқда ИШИД гуруҳи деярли тор-мор этилгани, лидери ўлдирилгани ва исломий халифати якун топганига оид баёноту даъволар манзарасида кузатилмоқда.

Орада кечган бир неча йил давомида ИШИД сафларида хорижликлари дохил ўн минглаб жангариларнинг жанг қилишгани ишонилади.

Айрим рақамларга кўра, гуруҳ таркибидаги Марказий осиёлик жангариларнинг сони 2 мингдан 4 мингтагача бўлган.

Улардан аксариятининг эса, ўзбеклар экани иддао қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02