Лондондаги масжид олдида ҳужум

Сурат манбаси, Reuters
Лондон шимолидаги Finsbury Park мавзесида машина пиёдаларга келиб урилиши оқибатида бир инсон ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.
Полиция намозхонлар устига фургон ҳайдалганини террор ҳужуми деб таърифлаган.
Ҳодиса масжид ташқарисида рўй берган.
Полицияга кўра, тунги соат 12.20 даги ҳодисага алоқадор кўрилган 1 шахс ҳибсга олинган.
Би-би- маълумотларига кўра, унинг исми Даррен Осборн, 47 ёшда ва Кардифда истиқомат қилади. У "қотиллик ва террор ҳаракатида" гумон қилинмоқда.

Британия Мусулмонлар Кенгашининг айтишича, фургон атайлаб одамлар устига юрган.
Гувоҳларга кўра, ҳодиса масжид атрофи Таровиҳ намозига келганлар билан гавжум бўлган вақтда юз берган.
Гувоҳлар фургон ҳайдовчиси ҳамма мусулмонларни ўлдирмоқчи эканини бақириб айтганини эшитганларини айтганлар.
Ҳодиса жойига полициянинг махсус қуролли бўлинмаси юборилган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters
Ҳодиса жойига биринчи бўлиб полиция ходимларига етиб борганлар.
"Тез ёрдам" етиб келгунича полиция ходимлари жароҳатланганларга тиббий кўмак кўрсатишган.
Ҳодиса Рамазон ойи якунига бир неча кун қолганда рўй берган.

Сурат манбаси, PA
3 июн кечаси маҳаллий вақт билан 22:08 да фургон автомобили Лондон Бридж кўпригида одамларни босгани тўғрисида полицияга хабар келиб тушган.
Кейинроқ полицияни Боро-маркет бозорига пичоқ билан ҳужум хабари билан чақиришди.
Ҳодисада етти киши ҳалок бўлган, 30 дан ошиқ киши жароҳатланган.
Полиция одамларга ҳужум қилган икки кишини отиб ўлдирган.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, Reuters

Сурат манбаси, PA













