'Католик руҳонийлар болаларни жинсий таҳқирлашган'

Сурат манбаси, Thinkstock
Текширув жараёнида Австралиядаги католик руҳонийларнинг 7% и 1950-2010 йиллар ўрталарида ёш болаларни жинсий таҳқирлагани аён бўлган.
Болаларни жинсий таҳқирлаш бўйича текширув олиб борган комиссия тўпланган статистик маълумотларини ошкор қилган.
Аниқланишича, 1980-2015 ўртасида 4,440 дан ортиқ киши жинсий таҳқирланган.
Мазкур комиссия диний бўлмаган ташкилотлардаги ҳолатларни ҳам ўрганмоқда.
Бундан олдин комиссия руҳонийлардан жабр кўрган қатор инсонларнинг гувоҳликларини тинглаганди.
Жабрдийдаларидан бири "Католик Насроний Биродар" ўқитувчиси бошқа талабаларга тескари қарашни буюриб, уни синфхонада таҳқирлаганини айтган.
Бошқа бир ҳолатда бошқа бир черков ходими қизалоққа пичоқ билан таҳдид қилгани ва болаларни оёқлари орасида тиззалиб ўтишга мажбурлаган.
Муаммонинг тўла кўлами душанба куни ошкор этилди.
Сиднейдаги текширув комиссиясида ишлаган етакчи ҳуқуқшуносга кўра, Австралия бўйлаб 1000 дан ортиқ диний муассасада жинсий таҳқирлаш амалларига қўл урилган.
Жабрланган қизлар ўртача 10.5, ўғил болалар эса 11.5 ёшда бўлишган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












