Путин: Кучлар мувозанати тикланди

Сурат манбаси, Getty Images
Россия президенти Владимир Путин дунёдаги кучлар мувозанати аста-секин тикланаётгани ҳақида гапирган.
Бу ҳақда фикрларини Путин "Итоги недели" теледастуридаги чиқиши давомида изҳор қилган.
Путинга кўра, бир неча Яқин Шарқ давлатларида режим ўзгаришига сабаб бўлган "Араб баҳори" даврида Россиянинг таъсир қилиш имкониятлари чекланган эди.
Россия президентининг ўйлашича, замонавий дунёда "овози эшитилиши даражасида қаттиқ гапирадиганларнинг" сўзи ўтади.
Эндиликда, Путинга кўра, кучлар мувозанати тикланмоқда.
"Бир қутбли дунё яратиш ҳаракатлари ўзини оқламади", деб айтган Путин.
Путин яна бир бор дунёнинг қудратли давлатларини "Араб баҳори" пайтида ўз манфаатларини халқаро ҳуқуқдан устун қўйишда айблаган.
Энди эса унинг назарида бу давлатлар яна "халқаро ҳуқуқ нормаларига" қайтишни бошлашган.
Сўнгги йиллар Россиянинг ўзи халқаро қонунларни оёқости қилишда айбланиб келинмоқда.
Қрим аннексияси, Донбассдаги ҳарбий зиддиятга аралашув, Сурияда минглаб тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган ҳаво ҳужумлари ана шу танқидлар орасидадир.
Аммо айрим экспертларга кўра, Россия Суриядаги ҳарбий амалиёти билан ўзини айни зиддиятни ҳал этишда муҳим ўйинчига айлантирди.
Россия Сурияда урушга расман ИШИДга қарши кураш баҳонаси билан кирди.
Ғарбда эса Россияни ўз юртида фуқаролар урушига сабабчи бўлган Сурия президенти Ассадни дастаклашда айблашади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.












