Ўзбекистон: Самарқандда катта янгилик. У ерга Шавкат Мирзиёевнинг ўзи борди O‘zbekiston Dunyo Yangiliklar

Самарқанд катта янгилик арафасида. Бунақаси шаҳар тарихида бўлмаган. Шу соатларда у ерга Ўзбекистон президентининг шахсан ўзи жўнаб кетган.
Алоқадор мавзулар:
Бунақаси бўлмаган

Сурат манбаси, official/illyustrativ
Бугун - 23-август куни Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган яна бир шаҳарча - "Silk Road Samarkand" туристик марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Умумий 260 гектардан ортиқ майдонда қурилаётган марказда бренд номларига эга 8 та меҳмонхона, турли даражадаги тадбирлар учун мўлжалланган Конгресс Марказ, "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик парки, сунъий кўл ва бошқалар жойлашган.
Расмийлар ушбу марказ кўҳна Самарқандга туристлар оқимини сезиларли кўпайтиришидан ишонч билдирмоқда.





14-16-сентябрь кунлари ўтадиган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари раҳбарларининг учрашуви ҳам худди шу ерда ташкилланиши кутилмоқда.
Очиқ маълумотларга кўра, шаҳарча қурилишининг буюртмачиси 60 фоиз улуши таниқли тадбиркор Бахтиёр Фозиловга тегишли бўлган "Samarkand Touristic Centre" масъулияти чекланган жамияти, бош пудратчиси эса Enter Engineering компаниясидир.


Лойиҳа асосчилари ушбу марказ бизнес, маданий, тиббий ва гастрономик туризмни ўз ичига олган Марказий Осиёдаги энг йирик туристик марказлардан бирига айланишига умид билдирмоқдалар.
Шунингдек, кўҳна Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш сифатининг асосий қисми халқаро талабларга жавоб бермаганидан ҳам бу шаҳарча барпо этилаётгани ва у нафақат Самарқанд, балки бутун мамлакатга туристлар оқимини тортадиган оҳанрабо маскан бўлиши айтилмоқда.
"Боқий шаҳар"

Туристик марказнинг асосий диққатга сазовар жойлари Конгресс Маркази ва "Боқий шаҳар"дир.
Замонавий услубда қурилган Конгресс Маркази юқори даражадаги форумлар, конференциялар, кўргазмалар, шоулар ва бошқа тадбирлар ўтказишга мўлжалланган.
Бутун мажмуанинг "ўзига тортувчи маркази" дея аталган "Боқий шаҳар"да эса мамлакатнинг барча ҳудудларидан ҳунармандчилик санъати намуналари йиғилади.
Ушбу сунъий шаҳар меҳмонлари миллий ҳунармандчилик намуналари, урф-одатлар ва таомлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.





Маълум қилинишича, туристик марказни Хитой, Россия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан бўлган халқаро жамоа бошқаради.
Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг асосий қисми маҳаллий инсонлардан шакллантирилади.
Лойиҳа раҳбарлари марказ тўлиқ ишга тушганидан сўнг Самарқанд шаҳрига йиллик туристлар оқими 1 миллион нафардан ортиши ва уларнинг шаҳарда қолиши 2-3 кунга қадар ошишини прогноз қилмоқдалар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















