You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: аҳоли 35 млн дан ошди. Дунёга карантин қайтадими? Учинчи жинс баҳси: у расман тан олинадими? O'zbekiston Dunyo yangiliklar
- Норов ва Лавров учрашуви: нималар маълум?
- Россия ўзбекистонликлардан ядро усталарини етиштирмоқчи
- Ўзбекистон аҳолиси 35 млн дан ошди
- ЖССТ дунёга карантин чораларини қайтармоқчи
- Учинчи жинс баҳси бошланди: олимлар қарши
Ўзбекистон-Россия музокараларда
Жорий йилнинг 12 июлида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашуви бўлиб ўтганди.
Ўзбекистон ТИВ расмий сайти мазкур учрашувда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилганини хабар қилди.
Алоқадор мавзулар:
- В.И.Норов Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг республикада давом этаётган жамоатчилик муҳокамаси ҳақида маълумот берди, деб ёзади - Россия ТИВ матбуот хизмати.
Расмий манбалар ҳар икки томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг ҳамда муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилгани ҳақида ёзади.
Хабарларга кўра, БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувларга эришилган.
Шу куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегация МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, 13 июль куни эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашган.
Ўзбекистонда ядро мутахассислари кўпаядими?
Россиялик ядро олимлари Ўзбекистоннинг миллий ядро инфратузилмасини ривожлантиришга ёрдам беради. «Росэнергоатом» Ўзбекистон атом дастурини амалга ошириш учун мутахассислар тайёрлайди.
Бу хабарларни Росатом техник академияси матбуот хизмати бермоқда.
Академия бу борадаги тегишли ҳамкорлик меморандумини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (Ўзатом агентлиги), "Росенергоатом" концерни, Росатом Техник Академияси имзолаганини билдирди.
- Ҳамкорлик Ўзбекистоннинг миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, кенг жамоатчиликнинг ядро технологиялари ва уларни қўллаш ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган. Келишув бир қанча йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистонда ўқитувчиларни тайёрлаш дастурига алоҳида эътибор қаратилади, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар учун Россия атом электр станцияларига техник саёҳатлар, шунингдек, Россиядаги атом электр станциялари ўқув марказларида амалиёт ўташлари ташкил этилиши билдирилади.
Эркаклар аёллардан кўп
Ўзбекистон аҳолиси 35 млн дан ошди.
Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизматининг Телеграмдаги расмий каналида аҳоли сони борасидаги янги кўрсатгич маълум қилинди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 603 443 кишини ташкил этган.
Бу кўрсатгичнинг 17 690 386 нафари аёллар, 17 913 057 нафари эркаклардир.
- 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 222 671 нафарга кўп, - деб ёзади матбуот хизмати.
Ниқоб тартиби қайтадими?
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебреисус барча давлатлар ҳукуматларини коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайишига эътибор қаратишга ва карантин чораларинининг баъзиларини қайтаришга чақирди. Улар орасида ниқоб режими, биноларни мунтазам равишда ҳаволантириб туриш ва Ковид учун тест ўтказиш кабилардир.
Жаҳон нашрлари Гебреисуснинг сўзига таяниб, дунё бўйлаб "Омикрон" кенжа тури билан касалланганлар сони ортиб бориётгани, шунингдек, Ковиддан ўлим даражаси ҳам ошаётганини ёзишмоқда.
Жонс Хопкинс институтининг сўнгги маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунёда 558 млн дан ошган ва унинг оқибатларидан вафот этганлар сони 6 ярим миллионга яқинлашган.
Учинчи жинснинг илмий исботи йўқ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг карантин чораларини қайтаришига оид хабаридан кўра, учинчи жинсни расман тан олишга чоғланаётгани ҳақидаги баёноти кенг муҳокамаларга старт берди.
ЖССТ "жинслар эркаклар ёки аёллар билан чекланмайди" деб эълон қилиш учун ўзининг гендер меъёрий йўриқномасини янгиламоқчи. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий баёнотида айтилади.
Уларнинг таъкидлашича, мазкур қўлланманинг биринчи нашри 2011 йилда қайд этилган. ЖССТ янги илмий маълумотларнинг пайдо бўлиши ва "гендер, саломатлик ва ривожланиш соҳасидаги контцептуал тараққиёт" муносабати билан соғлиқни сақлаш раҳбарлари учун янгилашга қарор қилганини билдирди.
ЖССТ га кўра, янги йўриқнома "гендер билан боғлиқ асосий тушунчаларни" янгилайди ва "гендер кучи динамикаси" ушбу шахслар учун турли хил соғлиқ натижаларига олиб келадиган имтиёз ёки ноқулайликнинг бошқа иерархияси билан қандай ўзаро таъсир қилишини ўрганадиган кесишма тушунчасини кенгайтиради.
- "ЖССТ кўрсатмалари гендер ва саломатлик бўйича иккилик бўлмаган ёндашувлардан ташқарига чиқади ва гендер ва жинсий хилма-хилликни ёки гендер идентификатори континуумда мавжуд бўлган ва гендер эркак ёки аёл билан чегараланмаган тушунчаларни тан олади", дейилади баёнотда.
ЖССТ нинг бу ҳаракатига қатъий қарши бўлган тиббиёт олимлари ўз қарашларини билдира бошлашди.
Daily Mail нашрининг таъкидлашича, тиббиёт мутахассислари бу ҳаракатни "илмий эмас" ва "ташвишли" деб ҳисоблашади.
Ковентри университетининг акушерлик бўйича мутахассиси, профессор Женни Гэмбл ЖССТ ўзгаришларини "муаммоли" деб атади.
"Тамал биологияни бу зайлда рад этиш - хатодир. Биология саломатлик ва касалликнинг асосий омилидир. Биология асосларини аниқ тушунмаслик кўплаб муаммоларга, жумладан, соғлиқ билан боғлиқ жуда салбий натижаларга ва маълумотларнинг бузилишига эшик очади ", деди у.
Сидней университети олими доктор Карлен Гриббл ЖССТ баёноти илмий асосга тўғри келмаслигини айтди.
"Эркак ва аёлдан бошқа жинс ҳам бор, деган фикрлар ташвишланарли. Сайтда айтилишича, қўлланма "янги илмий далиллар ва гендер, саломатлик ва ривожланиш соҳасидаги контцептуал ютуқларни ҳисобга олган ҳолда" янгиланмоқда. Бироқ, иккитадан ортиқ жинс мавжудлигини тасдиқловчи янги илмий далиллар йўқ ", деди олима.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek