You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Мирзиёев Москвага боради, Зойир Мирзаев ҳокимликдан кетди, метан гази тақчиллашадими ва кечикаётган рейслар O'zbekiston, yangiliklar
Россияга хорижий ташриф;
Ўзбекистонда навбатдаги кадрлар алмашинуви;
Қор шунчалик ёмон ёғдими?
Алоқадор мавзулар:
- Ўзбекистоннинг Афғонистондаги бош мақсади нима ва бензин тез кунда арзонлайдими?
- Кобул: Толибон дунёга куч-қудратини кўрсатиб қўйдими?
- Ўзбекистон янгича мустамлакачилик таҳдиди остидами? Россия, Хитой... дунё ва сиёсат (видео)
- Ўзбекистон афғон аэропортини таъмирлайди, Россиядаги ёнғинда куйган муҳожирлар ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири қаерга ўтказилди? – Янгиликлар
Мирзиёев Россияга боради
Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга боради.
Пойтахт Москвада президент Владимир Путин билан музокаралар олиб боради.
Расмий хабарда ташрифнинг табиати ҳалича очиқланмаган.
Бунинг амалий ёки давлат ташрифи бўлиши тафсилотлари ҳозирча ноаён қолган.
Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти бўлиб қайта сайланиши ортидан бир хориж давлатига иккинчи ташрифи бўлади.
Ўзбекистон президенти илк хорижий ташрифи билан яқинда Туркияга борган.
Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этган.
Аммо саммит теграсида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ҳам икки томонлама мулоқотлар олиб борган.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни 24 октябрь кунги президент сайловидаги ғалабаси билан илк ва муддатидан аввал расман қутлаган дунёнинг биринчи президенти бўлади.
Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорларидан бири саналади.
Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва иттифоқчиси ҳисобланади.
Россия Ўзбекистон фуқаролари учун, таъбир жоиз, йилларки, энг катта меҳнат бозори вазифасини ўтаб келади.
Четда меҳнат муҳожирлигида банд энг кўп ўзбекистонлик мигрантлар айнан Россия ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг сони яқин-яқингача миллионларга нисбат бериб келинган.
Ҳар икки томон ҳам стратегик шерикликларини янада олийроқ даражага олиб чиқишмоқчи.
Аммо расмий Кремлнинг сўнгги йилларда кучайган империалистик амбициялари ўзбекистонликларни ҳам чўчитмай қўймаган воқеълик бўлади.
Шавкат Мирзиёев шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловида ҳам ютиб чиққан.
Сайловчиларнинг 80 фоиздан ошиқ овозини қўлга киритиб, қолган тўрт рақибини йирик ҳисоб билан ортда қолдирган.
Илк бор Ўзбекистон президенти этиб сайланган 2016 йилда эса, Шавкат Мирзиёев ўзининг биринчи хорижий ташрифини Туркманистонга амалга оширган.
Янги тайинловлар
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳокимлар алмашган.
Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинган.
Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими ўрнини эгаллаган.
Зойир Мирзаевнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан этилгани бугун маълум бўлганди.
Хабарларга кўра, янги тайинлов мамлакат президенти фармони билан амалга оширилган.
Ҳокимлар алмашинуви Шавкат Мирзиёев қайта сайланган президент сайловидан саноқли ҳафталар ўтиб кузатилган.
Шу йил март ойида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган Даврон Ҳидоятовнинг нега ўз лавозимидан озод этилгани сабаби ҳозирча маълум эмас.
Ўзбекистондан имконли бўлган хабарларда ҳалича бунинг тафсилотлари келтирилмаган.
Зойир Мирзаев Қашқадарё вилоятини икки йил бошқарган.
Хабарларга кўра, унинг ўрнига аллақачон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тайин этилган.
Бу вазифа Муротжон Азимовга топширилган.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг янги ҳоким вазифасини бажарувчиси генерал-майор бўлади.
Унинг бунгача Давлат божхона қўмитаси раиси, Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари ва Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлагани айтилади.
Зойир Мирзаев эса, бунгача Самарқанд шаҳри, вилояти ва Жиззахнинг Шароф Рашидов туманларига ҳокимлик қилган.
У шов-шувли ариқ ҳодисаси сабаб, орада президент фармони билан Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Ҳодиса 2019 йилда юз берган, пахта даласи ёнидаги ариққа тушиб турган олти нафар кишининг сурати эса, ижтимоий-мулоқот тармоқларида кенг тарқалган.
Сурат катта резонанс уйғотган, жамоатчиликнинг қизғин баҳсу мунозараларига туртки берган.
Президент фармонида Зойир Мирзаевнинг "ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис" ишидан олингани айтилган.
Ўзбекистонда ҳокимлар ҳалича сайланмайди, мамлакат президенти томонидан тайинланади.
Ҳокимларнинг сайланиши Ўзбекистондаги кўпчиликни қизиқтирган, акс-садоларига сабаб бўлиб келаётган мавзулардан бири экани кўрилади.
Қор шунчалик ёмон ёғдими?
Ўзбекистонда 17 ноябрдан бошлаб, газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти чекланди.
Хабар Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларига илк қор тушиши ортидан олинди.
Масъуллар чекловнинг вақтинча эканини айтишмоқда.
Уларга кўра, вақтинчалик чеклов билан магистрал ва тақсимловчи газ қувурлари ишида технологик режим бузилишларининг олдини олишмоқчи.
Табиий газнинг энг аввало аҳоли ва энг муҳим муассасаларга етказиб берилишини таъминлашмоқчи.
Энергетика вазирлиги муваққат чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этишини билдирган.
Газ қуйиш шохобчалари тез орада ўз фаолиятини тўлиқ тартибда давом эттиришини айтган.
Шунга ўхшаш чекловлар Ўзбекистонда ўтган йил бошида ҳам жорий этилган.
Чекловлар мамлакатнинг вилоят ва туманлари қолиб, пойтахт Тошкентда ҳам газ тўлдириш шохобчалари ёнида узундан узоқ навбатларни пайдо қилган.
Мавжуд вазият манзарасида айрим бахтсиз ҳодисалар юз берганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.
Чекловлар Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳайдовчиларнинг норозиликларига ҳам сабаб бўлган.
Қиш қаттиқ келаркан, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ҳали куз-қиш мавсуми аввалидаёқ "энергетика бўҳрони" ичида қолаётгани кузатилади.
Ўтган йилларда газ тақчиллиги манзарасида ҳатто бирваракайига қатор туман ва шаҳарларнинг электр таъминотисиз қолгани кўрилган.
Айрим депутатлар томонидан масъул раҳбарларнинг истеъфосига оид даъватлар ҳам янграган.
Мамлакатда 16 ноябрь куни ёққан қор ортидан қатор йўналишлар бўйича халқаро парвозларнинг бекор қилинаётгани ва кечикаётгани ҳам сўнгги икки кун ичида кўпчилик ўзбекистонликларнинг диққат-эътибори, муҳокамасидаги мавзулардан бирига айланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek