You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Афғонистон: Ўзбекистон Толиблар келишидан манфаат топадими ё зарар кўради? Янгиликлар Afg‘oniston, O‘zbekiston, Tolibon, dunyo, yangiliklar
Толиблар қудратга келишар экан, аксарият мамлакатлар ҳали ҳам Афғонистон билан дипломатик алоқаларни тиклаш керакми ёки йўқ деган савол устида бош қотирмоқдалар.
Одатда айнан иқтисодий омиллар бу каби саволларнинг жавобини осонлаштиради, аммо Толиблар масаласида фақат савдо ва иқтисодий манфаатлар ўртага чиқиши мушкул.
Афғонистон ҳеч бир мамлакатнинг йирик ёки асосий савдо ҳамкори саналмайди, шунинг учун ҳам иқтисодий алоқалар узилишидан ким кўпроқ азият чекади, деган саволга жавоб осон.
Аммо икки қўшни давлат Покистон ва Ўзбекистон учун Афғонистондаги бозорни йўқотиш хавфи бор, бу эса Исломобод ва Тошкент манфаатларига мутлақо мос тушмаган бўларди.
Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажмидан 3.1 фоизи Афғонистон ҳиссасига тўғри келади.
Табиий, Ўзбекистон учун бу рақам йирик эмас, аммо Марказий Осиёдаги энг йирик аҳолига эга мамлакат экани ва иқтисоди ҳамон оқсаётгани ҳисобга олинса... 3.1 фоиз ҳам Тошкент учун аҳамиятлидир.
Ўзбекистон билан савдо алоқалари узилишидан Афғонистон кўпроқ азият чекади.
Турфа маҳсулотлар экспортидан ташқари Ўзбекистон Афғонистоннинг электр энергиясига талабини қондирувчи асосий давлатлардан бирига айланган.
Ўтган йили Ўзбекистон Афғонистонга 2500 миллион кВт соат электр энергияси етказиб берган ва бу Эрон, Тожикистон ва Туркманистоннинг электр энергиясини қўшиб ҳисобланганидан ҳам кўпдир.
Толиблар қудратга келиши билан мабодо Афғонистондан маҳсулотлар импорти тўхтаб қолса, бу Ўзбекистонга умуман сезилмайди.
Ўзбекистон импортининг фақат 0.01 фоизи Афғонистон ҳиссасига тўғри келади.
Толиблар Афғонистон иқтисодини бир маромда тутиб туриши учун мисли кўрилмаган босимларга дуч келишлари табиий.
Ўртада эҳтимолий жазо чоралари ёки савдо алоқаларига эмбарго ўрнатилишини ҳам назардан қочирмаслик керак.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek