Ўзбекистон-Италия: Ўзбек маҳалласини дунё таниди, 'Ўртар' Венецияда янгради - video дунё Мирзиёев O‘zbekiston Mirziyoyev yangiliklar

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Ўқилиш вақти: 4 дақ

"Бу - бутун Ўзбекистон учун жуда салмоқли ва муҳим лойиҳа". "Бу - Ўзбекистон учун ажойиб тажриба. Шубҳасиз, яхши бир ибтидодир". Ўзбекистоннинг маҳаллаларига Венецияда берилган баҳолар худди ана шундай бўлди. Ўзбекистон илк иштироки биланоқ ўзининг маҳалла маданиятини кенг жамоатчиликка танита олгани айтилди.

Халқаро Венеция Меъморчилик биенналесида шу йилнинг 22 май куни расман очилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон бу нуфузли биенналеда ўзининг маҳалла маданиятини дунёга намойиш қилди.

Унда "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" мавзусидаги миллий павильони билан дебьют қилди.

Бунақаси эса, шу пайтгача бўлмаган, Ўзбекистон бу каби имкониятга эга бўлган биринчи ва ягона минтақа давлати сифатида ўртага чиққан.

Тадбирнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистон ўзининг дебют лойиҳасига халқаро миқёсда эътибор торта олгани маълум бўлган.

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Венеция

Сурат манбаси, Screenshot

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Халқаро Венеция архитектура биенналеси президенти Роберто Чикутто, "бу - бутун мамлакат учун жуда салмоқли ва муҳим лойиҳа" эканини айтган.

Ўзбекистон халқини биринчи миллий павильонининг очилиши билан расман табриклаган.

Унинг эътироф этишича, "мазкур лойиҳа масъуллари Ўзбекистоннинг маҳалла муҳити ва ўз ғояларини кенг жамоатчиликка етказиб бера олишган".

"Биенналега ташриф буюрувчилар учун, шубҳасиз, Ўзбекистон павильонини кўриш, ўзбек урф-одатлари ва маданияти билан танишиш қизиқарли воқеа бўлган".

Халқаро Венеция архитектура биенналесининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Миллий павильони Ташкилий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, лойиҳа комиссари Гаяне Умеровалар шахсан иштирок этишган.

Уларга, шунингдек, лойиҳа билан бевосита боғлиқ бўлган турли идоралар ходимлари ҳам ҳамроҳлик қилишган.

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Халқаро Венеция архитектура биенналеси

Сурат манбаси, facebook/saidamirziyoyeva

Айни пайтда Ўзбекистонда кўплаб эски ва янги маҳаллалар бор. Глобаллашув ва ўзгарувчан одатлар туфайли улар ҳам аста-секин ўзгариб, янги кўринишга эга бўлмоқда.

Ўзбекистонда қадриятлар, асосан, шаҳар шароитига мослашган чинакам қишлоқ муҳити кўринишида юзага келишини назарда тутиларкан, айнан маҳалла - маҳаллий маданият муассасасининг алоҳида аҳамият касб этиши алоҳида урғуланган.

"Бизнинг олдимизда ўз меросимизни сақлаш ва шу билан бирга уни шиддат билан ўзгариб бораётган дунё талабларига мослаштириш вазифаси турибди. Венеция биенналесидаги Миллий павильон бу каби академик ва бадиий изланишлар, дунёнинг энг яхши мутахассислари билан мулоқот қилиш ва кенг жамоатчиликка биргаликдаги натижаларни намойиш этиш учун идеал майдондир", - деб айтган Саида Мирзиёева.

Маълум бўлишича, мазкур лойиҳа маҳаллаларнинг Ўзбекистон учун маданий ва меъморий аҳамиятини ўрганади.

17-Венеция Халқаро архитектура биенналесининг бош саволи - "Биз қандай қилиб бирга яшаймиз?"га жавоб беради.

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

Лойиҳанинг асосий вазифаси глобал маданий оламда миллий иштирокни мустаҳкамлашдан иборат экани айтилмоқда.

Павильон комиссари эса, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлади.

Ўзбекистоннинг бу каби нуфузли биенналедаги илк дебют лойиҳаси ЮНЕСКО Бош директорини ҳам бефарқ қолдирмаган.

Венециядаги павильоннинг очилиш маросими чоғида Ўзбекистон вакиллари билан бир сафда кўринган.

Одри Азуле, "бунинг Ўзбекистон учун жуда ажойиб тажриба" эканини таъкидлаган.

Ўзбекистоннинг биринчи Миллий павильони очилишини томоша қилиш ўзи учун қизиқ эканини эътироф этган.

ЮНЕСКО Бош директори Ўзбекистон ўзининг бой маданияти, тарихи билан машҳур эканини айтаркан, буларнинг барчаси уларнинг ана шу дебют лойиҳасида акс этганини алоҳида таъкидлаган.

Бунинг Ўзбекистон учун "шубҳасиз яхши ибтидо" эканини баён этган.

Дебют лойиҳа

Эмануэль Крист

Сурат манбаси, GABRIELHIIL

Мазкур кўргазманинг кураторлари эса, Цюрихдаги Олий техника мактабининг архитектура ва дизайн бўйича профессор-ўқитувчилари ва Christ & Gantenbein ҳамкор асосчилари - Эмануэль Крист ва Кристоф Гантенбейн, испаниялик рассом ва овоз режиссёри Карлос Касас ҳамда голландиялик фотограф ва рассом Бас Принсенлар бўлишади.

Кўргазма Quarta Tesa ичида қайта тикланадиган маданий мероснинг муҳим жиҳатларини ўрганадиган 17-Венеция халқаро архитектура биенналеси мавзуси - "Қандай қилиб бирга яшаймиз?"га бағишланган.

Лойиҳанинг бошланғич нуқтаси - бу Эмануэль Крист ва Кристоф Гантенбейнлар бошчилигидаги ҳамда доцент ва тадқиқот директори Виктория Истон билан биргаликда олиб борилган ушбу маданий меросни ўрганиш ва ҳужжатлаштиришдир.

ETH Zurich жамоаси Замонавий санъат марказининг маҳаллий маслаҳатчилари, талабалари ва лаборатория аъзолари билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

Ушбу тадқиқотга асосланган ҳолда, кўргазма танқидий ўрганиш ва дастлабки изланишларга йўналтирилган илмий тадқиқотлар ва бадиий баёнотларни тақдим этади.

Ўзбекистондаги маҳаллалар

Сурат манбаси, COURTESY/CHRIST&GANTENBEIN

Инсталляцияларнинг концептуал асосида Quarta Tesa майдонида вақтинча Тошкент маҳалла уйи жойланган.

Қайта яратилган ушбу объект ички муҳитнинг масштаби, сифати ва гўзаллиги билан ўзаро алоқада бўлишга имкон берган.

Карлос Касас томонидан яратилган товуш ландшафтлари ёрдамида томошабин хонадан хонага ўтиб, турли хил яшаш муҳитларини кўриши мумкин.

Товуш блокларининг бир қисми динамик бўлганлиги учун товуш ландшафти кун давомида ўзгариб туради.

Басс Принсен тасвирлари уйларнинг кўринмас кенгликларини акс эттиради ва овоз бериш тажрибаси билан ушбу саёҳатда маҳалланинг баъзи ички маконлари ёки кўча ландшафтларининг тафсилотларини бироз сюрреал равишда тасвирлагани учун ғоят аҳамиятлидир.

Бундан ташқари, мобил илова томошабинга товуш манзараларига кўра тавсия этилган уйнинг тузилишини синаб кўриш имкониятини беради. Илова ҳақиқий уйларнинг булутли моделлари асосида ишлаб чиқилгани айтилади.

Лойиҳа комиссари ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори Гаянэ Умерованинг айтишича, тадқиқотнинг энг муҳим қисми Тошкентда бўлиб ўтган.

Халқаро Венеция архитектура биенналеси шу йилнинг 21 ноябригача давом этади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek