Ўзбекистон: Ҳокимлар биноларни ноқонуний бузмаслиги учун нима қилиш керак? Жамоат назорати ваколати етарлими? Video, Мирзиёев, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Qurilish sathi

Сурат манбаси, kun.uz

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистонда уй-жой қурилиш соҳасида жуда катта ўсишлар кузатилди. Аммо шу билан бирга сифатсиз қурилган уйлар, вақтида топширилмаётган объектлар ва бузилиш ҳолатларидан шикоятлар ҳам кўпайган.

2020 йилда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 11 мингдан ортиқ шикоятлар келиб тушган бўлса, шуларнинг қарийб 17 фоизи айнан қурилиш соҳасига тўғри келади.

Федерация ижрочи директори Иномжон Тоғаевнинг Би-би-сига айтишича, қишлоқларда қурилаётган намуналари уйларнинг истеъмолчига шартномада кўрсатилганидек етиб бормаслигига энг катта сабаблардан бири тендерни ютиб олган қурувчининг қурилиш битгунча йўқ бўлиб қолиши ёки ўзгариб кетиши бўлмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Жуда кўп ҳолатларда қурувчи қурилиш объектини охиригача етказмаган. Тендерни А қурилиш фирмаси ютиб олган, лекин белгиланган муддатда топширмаган. Ёки уларга нисбатан жиноий иш очилган. Охир-оқибат қурилишни бошқа бир қурувчи томонидан биткизиляпти. Муаммо ким энди буни қоплаб бериши керак. Қонун бўйича хизмат кўрсатган ва етказиб берган тараф - тадбиркорлик субъекти бутунига, яъни сифатлисига алмаштириб бериши керак. Лекин жуда кўп ҳолатларда қурувчининг ўзи йўқ. Ё жиноий иш очилган ёки фаолияти умуман тўхтатилган бўлади. Катта муаммо шунда бўляпти. Фуқаролик судлари белгиланган тартибда даъво аризамизни қаноатлантиряпти. Аммо ижрога келганда субъектнинг ўзи йўқ "

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун федерация Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган. Унга асосан энди жамоат тартиби асосида давлат ва хусусий сектор томонидан қурилаётган қурилиш объектларини жамоатчилик тартиби асосида мониторинг қилиб борилади.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Меморандум доирасида ишлаб чиқилаётган йўл харитасига кўра, қурилиш вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мутахассислар ажратади.

Таркибида ушбу мутахассислар ҳам бор жамоат назоратчилари исталган қурилиш объектига бориб мониторинг ўтказиши мумкин бўлади.

"Ишчи гуруҳ вакиллари сайёр равишда жойларга чиқади. Қурилиш объектларига бориб, унга ишлатилаётган қурилиш материаллари, уларнинг сифати. Шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ўртасида ўзаро муносабатлар. Шунингдек, кўп жойларда қарор чиқади-да қурилиш бўйича рухсатнома йўқ, қурилишни бошлайверади. Кейин қурилишни қилаётган шахс мутахассисми-йўқми", дейди Иномжон Тоғаев.

Иномжон Тоғаевнинг айтишича, федерация бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун қурилиш соҳасида ҳозир муҳокамага қўйилган Президент фармонига жамоатчиликнинг таъсирини ошириш учун таклиф киритишган.

"Жамоатчилик назоратини аниқ қўшиш керак. Агар қўшмасангиз яна эски ҳолат бўлади. Чунки лойиҳа сметаси ва бошқани шу мутасаддилар тасдиқлаб беради. Бевосита қурилиш бўлими лойиҳа қилиб беради. Балки манфаатдор бўлиши мумкин. Агар шу ҳолатга жамоатчилик назоратини қўшадиган бўлсак, биринчидан соҳанинг шаффофлашишига олиб келади. Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади. Меморандумга шу нарсани киритганмиз. Чунки қурилиш бўйича вакил, дейлик, 1-2 туманда ишлайди. Ўзи лойиҳани тест қилиб берганидан кейин, манфаатлар тўқнашуви бўладиган бўлса, ўша нарсага кўз юмуши мумкин. Агар ёнингизда икки киши бўлиб борсангиз ва у одам сизга бўйсинмаса, бошқа ташкилот бўлса, ўз-ўзидан ҳадиксираш бўладими? Тўхта, дейди. Олдимда бошқа одам бор, дейди. Қонуний кўришга, қонуний текширишга ва ҳал қилишга тўғри келади".

Ўзбекистон

Сурат манбаси, kun.uz

Бош прокуратуранинг хабар беришича, 2020 йилда "снос"лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация пуллари тўланмаган.

Ўзбекистон пандемия ҳолатида бўлса ҳам ўтган йили ноқонуний бузилишлар давом этгани борасида хабарлар чиқиб турди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси масъули жамоатчилик назоратининг суст бўлгани ҳам бу каби ноқонуний бузилишлар рўй беришига асосий сабаблардан эканлигини айтади.

"Кенг жамоатчилик назорати шунинг учун керак. Нима учун жуда кўп ҳокимларнинг қарорлари, оғзаки топшириқлари ижтимоий тармоқларга чиқиб кетганидан кейин ўз-ўзидан ҳокимлар ҳам тийилиб қолди. Эй, тўхтаб тур, бу интернетга чиқиб кетиб қолдим мен, тўхтаб тур деган маънода. Бу ўзаро тийиш принципи".

Иномжон Тоғаевнинг таъкидлашича, ҳокимларнинг мулкларни ўзбошимча бузиш ҳолатларига чек қўйиш учун бундай ҳокимларни жамоатчиликда кенг муҳокама қилиб, кескин чора кўриш керак.

"Биринчи навбатда, оғзаки буйруқ билан бузиш ҳолатларига чек қўйиш керак. Агар ҳокимнинг қўлида бузиш бўйича қарор бўлмайдиган ва шунақа ҳолат бўладиган бўлса, мазкур ҳокимларга нисбатан кенг жамоатчиликка олиб чиқиб кескин чора кўриб, ҳатто лавозимдан бўшатадиган бўлинса, унда ҳоким бировнинг эшигини, бировнинг тадбиркорлигини бузишдан олдин ўйлаб кўради".

Ҳозирча, Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари айнан снослар учун лавозимидан четлатилгани йўқ. Аммо Президент талаби билан Хоразм, Фарғона ва Қашқадарё ҳокимлари ноқонуний бузилишлар учун узр сўраганди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижрочи директори Иномжон Тоғаевнинг айтишича, вилоят ёки туманга тайинланган янги ҳокимлар ўзидан олдинги ҳоким чиқарган қурилиш бўйича қарорларни бекор қилиб объектларни бузиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek